OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ким Наталья Дек-хеновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
30 yan 2018

Ким Наталья Дек-хеновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ким Наталья Дек-хеновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий корейс тилида мулоқот мақсади ифодаланган гап турлари», 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Fil36.

Илмий маслаҳатчи: Пак Нелли Сергеевна, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Исламджанова Хазифахан, филология фанлари доктори, профессор; Рудницкая  Елена  Леонидовна, филология фанлари доктори (РФА Шарқшунослик институти, Россия).

Етакчи ташкилот: Ханкук чет тиллари университети (Сеул, Корея), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий корейс тилидаги мавқе муносабатлари даражасини ҳисобга олган ҳолда, коммуникация шароитида гапнинг ахборий етарлилигини таъминловчи омиллар ва гапнинг мулоқот мақсадига кўра турларини исботлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

хорижий ва корейс тилшунослиги материаллари асосида замонавий корейс тилидаги лисоний ҳодисалар, хусусан, реал коммуникатив вазиятда синтактик бирликларнинг маълумот етарилилиги ва тўлиқлиги муаммолари аниқланган;

илк бор коммуникациядаги гапнинг ахборий тўлиқлиги ёки етарлилигини таъминловчи омиллар, гап тузилмасининг «ҳаракатчанлиги» муаммоси, шунингдек, ўрганилаётган тилдаги гап компонентлари ўртасидаги алоқалар далилланган;

корейс тилида гапнинг реал коммуникатив вазиятда маълумот етарлилиги коммуникатив бирликни шаклланишига ёрдам берувчи яхлит формал, семантик ва коммуникатив тузилма сифатидаги талқини асосланган;

нутқ онидаги коммуникация иштирокчиларининг эмоционал ҳолатининг формал-семантик белгилари (маркерлари) аниқланган ва нутқ вазияти адресант ёки адресат нуқтаи назаридан муҳим маълумотни ажратишга хизмат қиладиган компонентларнинг экспрессив йўналганлигига боғлиқ бўлиши далилланган;

нутқ вазиятида -군요 [-гунё], -네요 [-неё], -나요 [-наё], -는데요 [-нындеё], -더라 (-더라고요) [-дора (дорагоё)], -거든 (거든요) [-годын (-годынё)]  коммуникация иштирокчиларининг эмоционал ҳолати маркерларининг қўшилиши воситасида тадқиқ этилаётган тилдаги коммуникатив бирликни тавсифлашда янгича ёндашувлар ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Замонавий корейс тилида мулоқот мақсади ифодаланган гап турлари тадқиқи жараёнида олинган натижалар асосида:

Марказий Осиёдаги корейс диалекти ҳақидаги маълумотлардан ОТ-Ф1-71-рақамли «Илк ва ўрта асрлар Марказий Осиё минтақасида этнолингвистик вазият» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги ФТА-02-11/992-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, хусусан, тил вазияти билан боғлиқ материаллар этно-лингвистик жараёнларни тавсифлашда қўшимча маълумот сифатида хизмат қилган;

диалект ўзгаришлари, расмий-ҳурмат маъносидаги мурожаатлар, уларнинг қўлланилиши, корейс тилидаги оғзаки нутқ, турли нутқ вазиятларига оид  натижалардан Ўзбекистон корейс маданий марказлари томонидан ташкиллаштирилган корейсларнинг Ўрта Осиёга кўчирилиши муносабати билан ўтказилган ҳукумат тадбирларида («Корейс адабий тили ва Ўзбекистон корейсларининг шеваси материаллари асосида», «우즈베키스탄고려인들의사회역할에대하여. Ўзбекистон корейсларининг ижтимоий роли ҳақида») фойдаланилган (Ўзбекистон корейс маданий марказининг 2017 йил 22 ноябрдаги 20-сон маълумотномаси). Тадқиқот материаллари Корея маданияти, тил, тарихи, анъаналари ва урф-одатларини ёритишга асос бўлган;

мулоқот иштирокчилари орасидаги мурожаат шакллари ва коммуникатив бирлик тадқиқи билан боғлиқ натижалардан Ўзбекистондаги Корея Республикаси элчихонаси қошидаги таълим марказида фойдаланилган (Ўзбекистондаги Корея Республикаси элчихонаси қошидаги таълим марказининг 2017 йил 10 ноябрдаги 18-сон маълумотномаси). Тадқиқот материаллари корейс тилини ўрганувчилар учун оғзаки нутқни ўстиришда манба бўлиб хизмат қилган;

корейс тилини ўрганувчи талабаларнинг таълим самарадорлигига таъсир кўрсатган коммуникатив вазиятлар, нутқий намуналар, амалий материаллар, нутқий вазият билан боғлиқ натижалар 세종 학당 (Седжон Хакдан) марказида фойдаланилган (세종 학당, 2017 йил 16 ноябрдаги 126-сон маълумотномаси). Таҳлил ва илмий хулосалар корейс тили бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчиларга Кореяда тил вазиятини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;

дарак ва сўроқ мақсадли гап шакллари, мавқе муносабатлари «LEE BUILD TRADE» ва «Technology Pover Service» компаниялари ходимларининг корейс тили ғзаки нутқини ўқитиш бўйича ўқув материалларда ўз ифодасини топган («LEE BUILD TRADE» ва «Technology Pover Service» компаниясининг 2017 йил 29 ноябрдаги LBT 17-11-29-сон, TPS 2017-11-10-сон маълумотномалари), Натижада компания ходимларининг грамматик конструкциялар, коммуникатив аффиксларни ўзлаштириш даражасига ижобий таъсир кўрсатган.