OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сайфуллаев Анвар Исламовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
30 yan 2018

Сайфуллаев Анвар Исламовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сайфуллаев Анвар Исламовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Предлог ва кўмакчиларнинг номинатив-синтагматик ва типологик структуравий мақоми (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil76.

Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор; Саъдуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: ҳозирги замон инглиз тилидаги предлоглар тизими ва ўзбек тили кўмакчиларининг типологик хусусиятлари, доимий қўлланиш меъёрини кўрсатувчи семантик ва контекстуал тавсифини беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

инглиз тили предлоглари тизими ва ўзбек тили кўмакчилари орасида структур жиҳатдан типологик ўхшашлик ва фарқли томонлари асосланган;

предлог ва кўмакчиларнинг лисоний мақоми, лисоний қиймати, сўз туркумлари тизимидаги ўрни ва уларни лингвистик моделлаштириш асослари ва синтактик хусусиятлари аниқланган;

предлог ва кўмакчилар семантик жиҳатдан номустақил сўзлар сирасидан ўрин олиши, морфологик жиҳатдан ўзгармас сўзлар қаторида бўлиши, кўмакчилар эса синтактик жиҳатдан келишиклар билан бир парадигматик тизимга кириши далилланган;

предлог ва кўмакчиларнинг матн ҳосил қилиш имконияти, якка ва таркибли предлогларнинг контекстуал хусусияти ҳамда матний ўзгарувчанлиги асослаб берилган;

предлогли ва кўмакчили қурилмаларни таржима қилишдаги муаммолар мавжудлиги асосланган ва уларнинг ечимига доир тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Инглиз ва ўзбек тилларида предлог ва кўмакчиларнинг  номинатив-синтагматик ҳамда типологик хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалар асосида:

ўзбек тили кўмакчилари ФА-Ф1-Г04-рақамли “Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш” мавзусидаги (2012–2016) фундаментал лойиҳаси доирасида “Ижтимоий-сиёсий терминларнинг қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Фан ва технологияларни агентлигининг 2017 йил 16 ноябрдаги ФТА-02-11/1096-сон маълумотномаси). Таклиф этилган материаллар тегишли луғавий бирликларнинг изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилган;

инглиз тили предлоглари ва ўзбек тили кўмакчилари  ИОТ-2012 -1.-32-рақамли Филология ва таржимонлик йўналишларида мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари талабалари учун “Таржима назарияси ва амалиёти” фанидан дарслик ва ўқув-услубий комплекс яратиш” мавзусидаги (2012–2013) инновацион илмий тадқиқот лойиҳасида қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 26 сентябрдаги 87-03-2070-сон маълумотномаси). Натижада таржиманинг грамматик муаммолари бўлимида предлог ва кўмакчиларнинг контекстдаги вазифалари ҳамда уларнинг таржимада беришдаги ўзига хос муаммоларини ёритишга хизмат қилган;

инглиз тили предлогларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканали томонидан эфирга узатиладиган “Имтиҳон” интеллектуал кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” давлат унитар корхонасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 01-17/687-сон маълумотномаси). Натижада предлогларнинг контекстдаги вазифаларига доир янги ёндашувлар интеллектуал туркум кўрсатув материалларини тайёрлаш жараёнида асосий манба бўлиб хизмат қилган.