OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Джафарова Дилдора Илхомовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
30 yan 2018

Джафарова Дилдора Илхомовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Джафарова Дилдора Илхомовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Француз ва ўзбек тилларида лексик мотивлашувнинг миллий-маданий хусусиятлари”, 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil151.

Илмий раҳбар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSC.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Худойберганова Зилола Норбоевна, филология фанлари доктори, профессор; Нишонов Патхиддин Пайзибоевич, филология фанлари номзоди, доцент;

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадифранцуз ва ўзбек тилларипарранда ва ўсимлик лексикаси материаллари асосида сўзлар мотивлашувини, мотивлашув турларини, мотивация ва номинация тушунчаларининг ўзаро боғлиқ ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тилшунослик соҳасида “мотивация, номинация, ремотивация, неомотивация, демотивация” тушунчаларининг моҳияти асосланган;

мотивлашув аспектида француз ва ўзбек тилларининг миллий-маданий ўзига хослиги, мотивлашган лексик бирликларнинг фонетик, морфологик, семантик, морфо-семантик жиҳатдан ўхшашлиги исботланган.

мотивация жараёнида оламнинг лисоний манзараси сифатида қушлар ва ўсимликлар номланиши миллий этнолингвистик хусусиятларга эга эканлиги икки турга ажратилиб исботланган ҳамда бу хусусиятлар мотивлашув жараёнида асосий омиллардан бири эканлиги далилланган;

икки лингвистик макротизимга тегишли бўлган парранда ва ўсимлик гуруҳига оид лексик бирликларнинг мотивация жараёнида қўлланилиш статистикаси ишлаб чиқилган;

мотивация жараёнида мотивлашган сўзларнинг миллий-маданий хусусиятларга эга эканлиги исботлаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Француз ва ўзбек тилларида лексик мотивлашувнинг миллий-маданий хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:

мотивация, мотив, мотивема, лексик ва структуравий мотивация, фонетик мотивация, морфологик мотивация, ремотивация, демотивация, неомотивация сингари тушунчалар билан боғлиқ натижалар “Мотивологияга оид терминлар луғати”да фойдаланилган (№000557). Мазкур луғат тилшунослик соҳаси мутахассисларига, тадқиқотчи изланувчиларга мотивология хусусида маълумотлар манбаси бўлиб хизмат қилган;

мотивлашган парранда ва ўсимлик номларидан “Дунё бўйлаб” телеканали “Болалар ва ўсмирлар дастури” таҳририяти томонидан тайёрланган “Children and Nature” туркум кўрсатувлари ценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 4 августдаги 08-14/346-сон маълумотномаси). Лисоний мультимедиа дастурларидаги интерактив машқлар ўқувчи-томошабинларга мотивлашган ўсимлик ва парранда номларини ўзлаштириш имконини берган;

мономотивация, номинация, полимотивация сингари лексик бирликлар билан боғлиқ натижалардан Ўзбекистон-Франция дўстлик жамиятининг “Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари ва гастрономик туризмни ривожлантириш истиқболлари” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон-Франция дўстлик жамиятининг 2018 йил 9 январдаги 83-сон маълумотномаси). Мазкур тушунчалар ва мотивлашган лексик бирликлар туризм соҳасида луғат яратиш жараёнида хизмат қилган.