OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ахмедов Жахонгир Адхамовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 yan 2018

Ахмедов Жахонгир Адхамовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ахмедов Жахонгир Адхамовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги структурали тикув ва кашта ипларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Т113.

Илмий маслаҳатчи: Даминов Асқарали Давлатович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

Расмий оппонентлар: Абдукаримова Мавжуда Зокировна, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашов Мухаммадрасул, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ипакдан янги структурали тикув, каштачилик ипларини ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда бурам бериш орқали ипак тикув ипларини ишлаб чиқаришни тўртта ўтимга қисқартирилган технологияси яратилган;

эшилган ипларни бир нечтасини қўшган ҳолда бурам бериш, сўнгра улардан ўриш усули билан жарроҳлик ипак ипларини ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси яратилган;

вискоза ва ацетат сунъий ипак ипларидан попоп каштачилик ипларини олиш усули яратилган;

тайёр маҳсулот даражасига келтириш, кейинги жараёнда фойдаланишга қулайлик яратиш мақсадида тикув ва кашта ипларини бўяш ҳамда пардозлашнинг рационал технологик режимлари ишлаб чиқилган;

ипакнинг нанозарралари билан модификациялаш орқали хусусиятлари яхшиланган полиакрилонитрил ипларини олиш усули яратилган;

юқори сифатли «3А» синфига мос хом ипак ишлаб чиқариш учун пиллаларни чувишнинг технологик параметрлари асосланган;

иплар механикаси назарияси асосида, юк таъсирида эшилган ипларни деформацион ҳаракатларини элементар толалар хатти-ҳаракати билан боғлаш йўли орқали мураккаб эшилган, ўрилган жарроҳлик ва тикув ипларини эшиш бурчакларининг қийматлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Табиий ипакдан янги структурали тикув ипларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

хом ипакка бурам бериб эшилган ипак ипини олиш усули бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (№IAP 05253-2016 й.) ихтирога патенти олинган. Натижада ипак маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш ва янги технологиясини яратиш имкони очилган;

вискоза ва ацетат ипларини қўшиб бурам бериш орқали попоп кашта тикув ипларини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (№IAP 05415-2017 й.) ихтирога патенти олинган. Натижада сифатли попоп тикув иплари ишлаб чиқариш технологияси ва тикув иплари ассортиментини кенгайишига имкон яратилган;

хом ипакка бурам бериб қўлда тикиш учун эшилган ипак кашта ипини олиш усули бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (№IAP 05447-2017 й.) ихтирога патенти олинган. Натижада қўлда кашта тикиш учун ишлатиладиган ипларни олишнинг саноат усули яратилган;

ўрилган хирургик иплар учун хом ипак тайёрлаш усули бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (№IAP 04078-2009 й.) ихтирога патенти олинган. Натижада олинган жарроҳлик ипида чигалланиш бартараф этилган ва  фойдаланишда қулайлик яратилган;

табиий ипакдан янги структурали тикув ипларини ишлаб чиқариш технологияси «Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмалари  тасарруфидаги корхоналарда, жумладан,  Тошкент шаҳрининг «SHARQ GULI» МЧЖ, «LUSSO FASHION TEXTILE» МЧЖ, Фарғона вилоятининг «NURLI TONG SILK» МЧЖ, «YODGORLIK» МЧЖ (Марғилон ш.), Андижон вилоятининг «XARIR TOLA» МЧЖ, «IYMON POKLIGI» МЧЖ ва Андижон вилояти Марҳамат тумани тиббиёт бошқармасида  жорий этилган («Ўзбек-ипаксаноат» уюшмасининг 2017 йил 21 декабрдаги ША-03-17/1298-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг жорий этилиши орқали халқаро стандарт талабларининг «3А» синфига мос хом ипак олиш, янги технология ва усулда ишлаб чиқарилган иплар ассортиментини қўллашда иш унумдорлигини 10-15% га ошириш имкони яратилган.