OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Примова Холида Анорбоевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 yan 2018

Примова Холида Анорбоевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Примова Холида Анорбоевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суст шаклланган жараёнлар норавшан моделларини қуришнинг нокоррект масалаларини ечиш усул ва алгоритмлари», 05.01.03–Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Т120.

Илмий маслаҳатчи: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Маннапович, техника фанлари доктори, профессор; Усманов Ришат Ниязбекович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суст шаклланган жараёнлар ҳолатини баҳолаш моделларини қуришда нокоррект масалаларни норавшан тўпламлар назарияси ва Z-сонлар асосида ечишнинг усул ва алгоритмларини  ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

суст шаклланган жараёнлар ҳолатини баҳолашнинг норавшан моделини қуриш жараёнида  юзага келган нокоррект масалаларни аниқлаш усули норавшан ҳолатда корректликнинг шартларини текшириш асосида такомиллаштирилган;

турли хил тегишлилик функциялар ёрдамида корректликнинг компакт ва компакт бўлмаган синфларини аниқлаш усуллари норавшан тўпламлар назарияси ва Z-сонлар  асосида такомиллаштирилган;

 турли хил тегишлилик функциялари ёрдамида суст шаклланган жараёнлар ҳолатини баҳолаш моделини қуришда юзага келган нокоррект масалаларнинг турғун ечимини олиш усули норавшан тўпламлар назарияси асосида такомиллаштирилган;

нокоррект масалаларнинг турғун ечимини олиш усули Z-сонлар асосида такомиллаштирилган;

суст шаклланган жараёнларни баҳолашнинг норавшан мантиқий моделини қуришда ҳамда қарор қабул қилиш  тизимини қўллаб-қувватловчи тизимларни такомиллаштиришда шаклланган турғун бўлмаган масалаларни норавшан тўпламлар назарияси асосида ечиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

суст шаклланган жараёнлар ҳолатини баҳолаш моделларини қуришда юзага келган нокоррект масалаларни Z-сонлар асосида ечиш алгоритми  ишлаб чиқилган;

норавшан тўпламлар назарияси ва Z-сонлар асосида нoравшан муқобиллаштириш масаласини ечиш алгoритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суст шаклланган жараёнлар норавшан моделларини қуришнинг нокоррект масалаларини ечиш усули ва алгоритмлари ҳамда дастурий воситалари асосида:

турли хил тегишлилик функциялар ёрдамида корректликнинг компакт ва компакт бўлмаган синфларини норавшан тўпламлар назарияси ва Z-сонлар  асосида аниқлашнинг такомиллаштирилган усуллари Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилоят бошқармаси томонидан зарар билан ишлаётган корхоналарни молиявий ҳолатини баҳолаш учун жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 22 ноябрдаги 33-8/7925-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида зарар билан ишлаётган корхоналарни баҳолаш орқали 2013 йилда аввалги йилга нисбатан уларнинг миқдорини Тошкент вилоятида 23%га камайишига имкон берган ҳамда кўрилган зарарларни 3%га камайтириш имконини берган;

қарор қабул қилиш  тизимини қўллаб-қувватловчи тизимларни такомиллаштиришда шаклланган турғун бўлмаган масалаларни норавшан тўпламлар назарияси асосида ечиш алгоритми ва дастури Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан зарар билан ишлаётган корхоналарни иқтисодий барқарорлиги мониторингини ўтказиш учун жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 22 ноябрдаги 33-8/7925-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида яратилган дастур зарар билан ишлаётган корхоналарни иқтисодий барқарорлиги мониторингини ўтказиш 2016 йил якуни бўйича аввалги йилга нисбатан уларнинг миқдорини Тошкент вилоятида 15%га камайишига, республикада иқтисодий ночор бўлган корхоналарни 20%га камайиш  имконини берган;

нокоррект масаланинг норавшан ечими, турғун норавшан ечимини олиш алгоритмлари  “Бўкадавсувмахсуспудрат”  давлат унитар корхонаси томонидан корхонанинг иқтисодий молиявий ҳолатини баҳолаш учун жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 22 ноябрдаги 33-8/7925-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолаш натижасида айланма маблағлар ҳажми 21,9 % га ошишга хизмат қилган;

нокоррект масалаларни Z-сонлар асосида ечишнинг алгоритмик таъминоти  “Alp Crypto” МЧЖда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 22 ноябрдаги 33-8/7925-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ахборот тизимларида айланаётган маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш ва конфиденциал маълумотларни ташқарига чиқиб кетишини олдини олишни  10-15 %га ошириш имконини берган.