OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Зокирхонова Шахзода Азатовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 yan 2018

Зокирхонова Шахзода Азатовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Зокирхонова Шахзода Азатовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача таълим муассасаси болаларида тиш кариеси профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib86.

Илмий рахбар: Камилов Хайдар Пазылович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Suk Won Kim, тиббиёт фанлари доктори (Жанубий Корея); Гулямов Сурат Сайидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: InderprasthaDentalCollege & Hospital (Ҳиндистон).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ёшидаги болаларда тиш кариесининг олдини олишни такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мактабгача таълим ёшидаги болалар орасида тиш кариесининг локалланиши ва молярларнинг зарарланиши болаларнинг ёшига нисбатан таҳлил қилинган ҳамда касалликнинг юқори, ўрта ҳамда паст даражада тарқалишнинг хусусиятлари очиб берилган;

мактабгача таълим муассасаси болаларида тиш кариесининг олдини олиш ва оғиз бўшлиғида аралаш сўлак ҳолатини яхшилашда кунлик овқат рацион таркибида макро ва микронутриентларнинг етишмаслиги, карбонсувларнинг ортиқча истеъмол қилиниши кериесга мойиллик ва касалликнинг  кескин  кўпайишига олиб келиши исботланган;

мактабгача таълим ёшидаги болаларда тизимли фторпрофилактикасини таъминлашда қадоқланган идишларда оптимал миқдордаги фторли «Aqua Dental» ичимлик сувининг таркиби ва уни  ишлаб чиқиш учун ТИ 25097940-02:2014 рақамли «Технологик йўриқнома»си ишлаб чиқилган ҳамда зарарсизлиги токсикологик тадқиқотлар натижалари асосида исботланган;

қадоқланган «Aqua Dental» фторли минерал сувидан фойдаланиш натижасида болаларнинг оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолати ва сўлакларини физик-кимиёвий хоссалари, сўлакларни саливацияланиш тезлиги ва қовушқоқлиги, рН муҳити, аралаш сўлакдаги кальций ва фосфор тузларнинг миқдори ҳамда гигиеник индекси кўрсаткичларининг меъёрий даражаси таъминланиши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мактабгача таълим ёшидаги болаларда тиш кариеси профилактикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий натижалар асосида:

фтор оптимал миқдорда бўлган қадоқланган «Aqua Dental» фторли ичимлик сувининг таркиби ишлаб чиқилган ҳамда уни  ишлаб чиқариш учун ТИ 25097940-02:2014 рақамли «Технологик йўриқнома»си тасдиқланган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 8-д/51 маълумотномаси). Мазкур технологик йўриқнома болаларда кариесни олдини олишда тизимли фторпрофилактика ўтказиш учун ушбу сувни ишлаб чиқариш ва истеъмол миқдорини белгилаш ва касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;

тиш кариесининг олдини олишга қаратилган илмий натижалар асосида «Мактабгача болалар муассасаларида болаларнинг ҳақиқий овқатланишни ташкил этиш ва гигиеник баҳолаш» услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 8-н/51-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма мактабгача таълим муассасаларида болалар орасида тиш кариеси ривожланишини эрта ташхислаш, аниқлаш ва касаллик асоратларининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширишга имкон берган;

«Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларда тиш кариесининг тизимли фторпрофилактикаси» услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 8-д/51 маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма мактабгача таълим ёшидаги болалар орасида тиш кариесининг олдини олиш мақсадида кунлик рацион таркибига киритиш ва касалликни камайтиришга имкон берган;

болалар кариесини олдини олишда тизимли фторпрофилактика ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган «Aqua Dental» фторли ичимлик сувининг таркиби олинган илмий натижалар «Овқатланиш гигиенаси фанидан амалий машғулотлар ўқув қўлланмаси» таркибига киритилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 январдаги 8н-д/7-сон маълумотномаси). Яратилган  ўқув қўлланмадан Тошкент давлат стоматология институти ва Тошкент тиббиёт академияси бакалавр ва магистрларга маъруза ва амалий машғулотлар олиб боришда фойдаланилмоқда.Олинган тадқиқотларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши натижасида тиш кариесининг болалар орасида тарқалиш даражаси 2 баробар камайтириш имконини берган.