OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Умурзаков Сардор Уктамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
26 yan 2018

Умурзаков Сардор Уктамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умурзаков Сардор Уктамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимлари фаолиятини оптимал ташкил қилиш жараёнларини такомиллаштириш», 08.00.14–Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt124.

Илмий раҳбар: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Абдувоҳидов Абдумалик Маҳкамович, иқтисодиёт фанлари доктори; Агзамов Файзулла Саидакбарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғазначилик органлари фаолиятида интеграллашган ахборот тизимини самарали ташкил этиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимларининг функционал имкониятларини кенгайтириш асосида бирламчи маълумотларни киритиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш босқичлари  такомиллаштирилган;

ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимларида молиявий-иқтисодий ахборотларга ишлов бериш жараёнларини республика ғазначилигининг ҳудудларда жойлашган бўлимларида тўпланадиган бюджет­лар ижросига доир маълумотларнинг тарқоқ массивларидан ягона маълумотлар базасига ўтиш имконини берувчи эконометрик моделлари такомиллаштирилган;

«Электрон ҳукумат» платформаси асосида ягона ахборот маконини шакллантириш шароитида ғазначиликнинг интеграллашган ахборот тизимларини жорий қилиш методикаси такомиллаштирилган;

республика ғазначилиги маълумотлар базаларидан ҳисобот ва маълу­мот­номаларни бир базадан бошқасига узатиш каби бизнес-жараёнларда функционал операцияларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун интеграллашган ахборот тизимларининг давлат бошқаруви органлари ахборот тизимлари билан самарали ўзаро ахборот ҳамкорлиги технологияси таклиф қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимлари фаолиятини оптимал ташкил қилиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ғазначилик интеграллашган ахборот тизимларининг функционал имко­ниятларини кенгайтириш асосида бирламчи маълумотларни киритиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш босқичларини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Молия вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Молия вазирлигининг 2017 йил 20 декабрдаги ДС/31-01/2-32-12/1100-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ғазначиликнинг интеграл­лашган ахборот тизимларининг функционал имкониятини такомиллаш­тириш борасидаги ёндашувлар ва механизмлардан фойдаланиш ғазначилик органларида бюджет интизоми мустаҳкамланишига хизмат қилган;

ғазначилик интеграллашган ахборот тизимларида молиявий-иқтисодий ахборотларга ишлов бериш жараёнларининг республика ғазначилигининг ҳудудларда жойлашган бўлимларида тўпланадиган бюджетлар ижросига доир маълумотларнинг тарқоқ массивларидан ягона маълумотлар базасига ўтиш имконини берувчи такомиллаштирилган эконометрик моделлар Молия вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Молия вазирлигининг 2017 йил 20 декабрдаги ДС/31-01/2-32-12/1100-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида бюджет ижросига доир маълумот­ларнинг тарқоқ массивларидан ягона маълумотлар базасига ўтиш имконияти яратилган;

«Электрон ҳукумат» платформаси асосида ягона ахборот маконини шакллантириш шароитида ғазначилик интеграллашган ахборот тизимларини жорий қилиш методикаси Молия вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Молия вазирлигининг 2017 йил 20 декабрдаги ДС/31-01/2-32-12/1100-сон маълумотномаси). Таклиф этилган методика ғазначилик бизнес-жараёнларида интеграллашган ахборот тизимлари функционал операцияларининг такрорланишига йўл қўймаслик имконини берган;

республика ғазначилиги маълумотлар базаларидан ҳисобот ва маълумотномаларни бир базадан бошқасига узатиш каби бизнес-жараёнларда функционал операцияларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун интеграллашган ахборот тизимларининг давлат бошқаруви органлари ахборот тизимлари билан самарали ўзаро ахборот ҳамкорлиги технологияси бўйича берилган таклифлар Молия вазирлиги фаолиятига жорий этилди (Молия вазирлигининг 2017 йил 20 декабрдаги ДС/31-01/2-32-12/1100-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида молиявий оқимларни бошқаришни автоматлаштириш ва ғазначиликнинг молиявий-иқтисодий ахборотларига тақсимотли ишлов бериш жараёнларини тезлаштиришга эришилган.