OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алимов Аъзам Анваровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
26 yan 2018

Алимов Аъзам Анваровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алимов Аъзам Анваровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини шахсга йўналтирилган технологиялар асосида инновацион фаолиятга тайёрлаш», 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped179.   

Илмий раҳбар: Хаджабаев Анарбай Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алихонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович,  педагогика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадибўлажаккасб таълими ўқитувчиларини шахсга йўналтирилган технологиялар асосида инновацион фаолиятга тайёрлаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

шахсга йўналтирилган таълимда инновацион фаолиятга тайёрлашнинг стратегик ўқув мақсадини адекват мезонлар асосида белгилаш орқали талабаларнинг ижодий, диалогик ва диагностик қобилиятларини шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;

касб таълими йўналиши талабалари шахсини ривожлантиришга қаратилган “Ҳаракатга йўналтирилган”, “Фаолиятга йўналтирилган” ва “Латерал фикрлаш” каби таълим технологиялари билан малака талабларини интеграциялаш асосида касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни  такомиллаштирилган;

бўлажак касб таълими ўқитувчилари касбий фаолиятининг гностик, ижодий-ташкилий ва таҳлилий-баҳолаш каби функцияларини инновационлик тамойили асосида чуқурлаштириш ва уларнинг дидактик имкониятларини шахсга йўналтирилган технологиялар воситасида кенгайтириш орқали инновацион фаолиятга тайёрлаш компонентлари мазмуни такомиллаштирилган.

талабаларнинг инновацион фаолиятга тайёргарлигини илк бор комплекс баҳолаш юзасидан инновацион педагогик салоҳиятнинг мослашувчанлик, коммуникативлик, интелектуаллик ва ижодий-яратувчанлик каби даражаларини шакллантиришнинг ўқув-услубий таъминоти такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини шахсга йўналтирилган технологиялар асосида инновацион фаолиятга тайёрлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

инновацион фаолият таркибий қисмларининг талабалар ностандарт ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш, ўтказиш ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш қобилиятларини ривожлантириш каби функционал имкониятларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган 5111000–Касб таълими (Нефть-газ ва кимё саноати технологияси) бакалавриат таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 89-03-2564-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклифлар бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи асосида такомиллаштирилган меъёрий ва услубий ҳужжатлар ҳамда замонавий ўқув адабиётларни яратиш ва таълим жараёнига жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш мақсадида тажриба-синов майдонларидаги 5111000–Касб таълими (Нефть-газ ва кимё саноати технологияси, Кимёвий технология, Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш) йўналишлари талабаларида ўз-ўзини ривожлантириш, намоён қилиш ва бошқариш, танқидий таҳлил, ностандарт фикрлаш, доимий равишда янги ғоя, технологияларни излаш ва амалга татбиқ этиш каби кўникмаларни шакллантиришга қаратилган “Таълимда инновацион жараёнлар” махсус курси ишлаб чиқилган ва таълим-тарбия жараёнига жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 89-03-2564-сон маълумотномаси). Мазкур махсус курс олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлашда уларнинг шахсий ва касбий муҳим сифатларини ривожлантиришга хизмат қилган;

касб таълими йўналишлари талабаларини шахсга йўналтирилган технологиялар асосида инновацион фаолиятга тайёрлаш бўйича “Касб таълими методикаси” дарслиги (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг грифи №192-111, 11.05.2011 й.)  ва “Педагогик технологиялар” (№303-002, 21.08.2015 й.) ўқув қўлланмалари, “Нефть ва газ кимёси” ва “Нефть ва газни йиғиш, тайёрлаш ва узатиш” фанлари ҳамда “Таълимда инновацион жараёнлар” махсус курсидан электрон ўқув қўлланма дастурлари  ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 89-03-2564-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув материаллари касб таълими йўналишлари талабаларини инновацион педагогик фаолиятга тайёрлашнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.