OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шукурова Севара Эгамкуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
24 yan 2018

Шукурова Севара Эгамкуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шукурова Севара Эгамкуловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уйғунлашган дамба билан бир томонлама сиқилган оқим қонуниятлари», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Т536.

Илмий раҳбар: Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Мурадов Рустам Анварович, техника фанлари доктори, доцент; Икрамова Малика Рахимбердиевна, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: уйғунлашган дамбалар конструкцияларини, уйғунлашган дамба билан сиқилган оқимнинг гидравлик параметрларини ҳисоблаш усулларини  такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

уйғунлашган дамбаларни ҳисоблаш усуллари турбулент струялар назарияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;

қирғоқларни самарали ҳимоя қилиш мақсадида уйғунлашган дамба конструктив параметрлари такомиллаштирилган;

ўзгармас, ўзгарувчан, поғонали, кўмилган қисмли ва такомиллаштирилган конструкция билан сиқилган оқимнинг динамик ўқи оғишини ҳисоблаш усули оқимнинг гидравлик параметрлари асосида такомиллаштирилган;

уйғунлашган дамба ва ўзан сиқилмаган қисмининг сув ўтказиш қобилиятини аниқлаш усули оқимнинг гидравлик параметрлари асосида такомиллаштирилган;

уйғунлашган дамбалар билан сиқилиш зонасида сиқилган оқимнинг гидравлик параметрларини ҳисоблаш усуллари сув ўтказадиган қисмлардаги оқимнинг турли кинетиклик даражаси, бўйлама ва кўндаланг нишабликларни инобатга олиб такомиллаштирилган;

сув ўтказадиган қисмлари ўзгарувчан, поғонали ва сув чиқарадиган қисмли уйғунлашган дамбалар томонидан сиқилган оқим таралишини ҳисоблаш усули оқимнинг гидравлик параметрлари асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Уйғунлашган дамба билан бир томонлама сиқилган оқим усулларини такомиллаштириш асосида:

дарё қирғоқларини ҳимоя қилувчи ва ўзанларни ростловчи конструктив параметрлари такомиллаштирилган уйғунлашган дамба конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинган («Қирғоқни ҳимояловчи шпора», №FAP 00925-2014 й.). Натижада дарё қирғоқларини ювилишдан самарали ҳимоя қилиш имкони яратилган;

уйғунлашган дамба ва ўзан сиқилмаган қисмининг сув ўтказиш қобилиятини ҳисоблаш усули, сув ўтказадиган қисмлари ўзгарувчан, поғонали ва сув ўтказадиган қисмли уйғунлашган дамбалар билан сиқилган оқим таралишини ҳисоблаш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги тасарруфига кирувчи «Ўзсувтаъмирфойдаланиш» республика бирлашмасига қарашли Қирғоқларни ҳимоялаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармасига, Қуйи-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Карамази-Қиличбай ирригация тизимлари бошқармасига ўзанларни ростлашда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 19 декабрдаги 04/30-1359-сон маълумотномаси). Натижада ўзан ҳолатига мос бўлган қирғоқларни ювилишдан ҳимоя қилиш иншоотини қуриш натижасида дарё қирғоқларининг ювилмаслигини таъминлаш имкони яратилган;

уйғунлашган дамбанинг яратилган такомиллаштирилган конструкцияси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги «Давсувхўжаликназорат» республика инспекциясининг тақдимномасига биноан «Андижон лойиҳа-қидирув экспедиция»сида татбиқ этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 19 декабрдаги 04/30-1359-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг жорий этилишида Андижон вилояти Балиқчи туманидаги ҳарбий қисм зонасида Сирдарё дарёси қирғоғининг ювилишидан ҳимоя қилиш имконини берган.