OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахимов Қудратжон Ташботировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
24 yan 2018

Рахимов Қудратжон Ташботировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахимов Қудратжон Ташботировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дарё чўкиндиларининг напорли тизимлардаги гидротранспорти», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Т538.

Илмий раҳбар: Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори; Шакиров Бахтияр Махмудович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли нишабли напорли қувурлар тизимида чўкиндилар узатилишини ва сув ҳавзаларидаги чўкиб қолган лойқаларни гидротранспорт қилиш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тескари нишабли қувурларда дарё чўкиндиларининг гидротранспортини таъминлай оладиган струяли аппаратнинг янги конструкцияси ишлаб чиқилган;

тескари нишабли қувурларда дарё чўкиндиларини ташиш жараёнига оқим энергиясининг таъсири гравитация ва қувурнинг ўтказиш қобилияти ҳаракат тартибини ҳисобга олган ҳолда асосланган;

сув ҳавзаларини дарё чўкиндиларидан тозалаш учун ишлаб чиқилган струяли аппаратнинг конструктив параметрлари сув напорини ҳисобга олган ҳолда асосланган;

тескари нишабли напорли қувурларда лойқали оқимнинг критик тезлигини аниқлаш усули лойқанинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Дарё чўкиндиларининг напорли тизимлардаги гидротранспорти бўйича олинган натижалар асосида:

сув ҳавзаларини дарё чўкиндиларидан тозалаш учун струяли аппаратни ишлаб чиқиш ва конструктив параметрларини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Сув ҳавзаларини тозалаш учун оқимчали инжектор», №FAP 00490-2009й.). Натижада янги ишлаб чиқилган струяли аппарат гидротехник иншоотларни оқимнинг энергиясидан фойдаланиб дарё чўкиндиларидан тозалаш ва иншоот фойдали ҳажмини ошириш имконини берган;

сув ҳавзаларини дарё чўкиндиларидан тозалаш учун гидроэлеваторнинг янги конструкциясини ишлаб чиқиш ва конструктив параметрларини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Сув ости гидроэлеватори», №FAP 00937-2014й.). Натижада янги ишлаб чиқилган гидроэлеватор Миришкор каналини оқимнинг энергиясидан фойдаланиб дарё чўкиндиларидан тозалаш ва каналнинг мустаҳкамлигини ошириш имконини берган;

сув ҳавзаларини дарё чўкиндиларидан тозалаш учун конструктив параметрлари такомиллаштирилган струяли аппарат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Сувсоз» унитар корхонаси Бўзсув сув олиш иншооти тиндиргичлари ишини яхшилашда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 04/30-1241-сон маълумотномаси). Натижада янги ишлаб чиқилган струяли аппарат гидротехник иншоотлардаги дарё чўкиндиларини оқимнинг энергиясидан фойдаланиб тозалаш имконини берган.