OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Қаххоров Уктам Абдурахимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
24 yan 2018

Қаххоров Уктам Абдурахимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Қаххоров Уктам Абдурахимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поймадаги кўндаланг дамбалар билан симметрик сиқилган оқим қонуниятлари», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Т535.

Илмий раҳбар: Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Давранов Гуламжан Турабович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзан ва пойманинг ҳар хил ғадир-будурлилиги, ўзандаги ва поймадаги оқимларнинг ўзаро таъсирини инобатга олган ҳолда поймада симметрик жойлашган икки томонлама кўндаланг дамбаларни ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

поймадаги оқимни икки томонлама танасидан сув ўтказмас кўндаланг дамбалар билан сиқилган ҳолати учун юқори уюрма зоналар узунлигини, юза бўйича сиқилиш коэффициентини, димланишни ҳисоблаш усуллари ўзан ва поймадаги оқимларнинг ўзаро таъсирини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

поймадаги дамбалар билан симметрик сиқилган кесимдаги тезликни ҳисоблаш усули дамбанинг ўрнатилиш бурчаги ва сарф бўйича сиқилиш коэффициентини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

поймадаги танасидан сув ўтказмас кўндаланг дамбалар билан симметрик сиқилган оқимнинг сиқилиш зонасидаги тезлик майдонини ҳисоблаш усули тезликларни нотекис тақсимланишини, бўйлама ва кўндаланг сатҳ ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

сиқилган кесимдан кейин оқимнинг ёйилиш тартиботлари, уюрма зонасининг узунлигини ҳисоблаш ўзан ҳамда пойманинг бир хил ва ҳар хил ғадир-будурликларини, ўзандаги ва поймадаги оқимларнинг ўзаро таъсирини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Поймадаги танасидан сув ўтказмас кўндаланг дамбалар билан икки томонлама симметрик сиқилган оқимни ҳисоблаш усулларидан олинган натижалар асосида:

икки томонлама поймали дарёларда ўзандаги ва поймадаги оқимларнинг ўзаро таъсири зонасида тезлик тақсимланиши, сиқилган кесимдаги тезликни ҳисоблаш усули, сиқилган кесимдан кейинги оқимнинг ёйилиши тартиботлари, ювилиш зонаси чегараларини белгилаш ва дамба бошидаги максимал чуқурликни ҳисоблаш усуллари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Қарамази-Қиличбай” ирригация тизимлари бошқармасида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 16 декабрдаги 02/23-635/1-сон маълумотномаси). Натижада сиқилган кесимда ва ёйилиш зоналарида туб ва қирғоқ ювилишларини олдини олиш имкони яратилган;

ўзан ҳамда пойманинг ҳар хил ғадир-будурлилиги ва оқимларнинг ўзаро таъсирини инобатга олган ҳолда уюрма зонасининг узунликларини ва дамбалар оралиғидаги масофани тўғри белгилаш усуллари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи «Ўзсувтаъмирфойдаланиш» республика бирлашмасига қарашли Қирғоқларни ҳимоялаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармасида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 16 декабрдаги 02/23-635/1-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида дарё қирғоқларидаги оқимни асосий ўзанга бошқариш ва поймадаги экин майдонларини сув босишидан ҳимоя қилиш имконини берган.