OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Палванов Бозорбой Юсуповичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
24 yan 2018

Палванов Бозорбой Юсуповичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Палванов Бозорбой Юсуповичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп таркибли аралашмаларни тозалаш жараёнларини тадқиқ этиш учун такомиллаштирилган модел ва алгоритмлар», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T269.

Илмий раҳбар: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Кабулов Анвар Восилович, техника фанлари доктори, профессор; Маликов Зафар Маматқулович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп таркибли аралашмаларнинг физик-механик хусусиятларини инобатга олган ҳолда сепарациялаш ва фильтрлаш ўзгарувчан технологик жараёнларини бошқариш ва башоратлаш учун такомиллаштирилган математик моделлар ва сонли алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

айланма барабанли сепараторларда сочилувчан аралашмаларни тозалаш технологик жараёнинг зарра диаметри, шакл коэффициенти ва ҳаво қаршилигини инобатга олиш орқали математик модели ва сонли ҳисоблаш алгоритми такомиллаштирилган;

текис юзали виброғалвирда зарралар вертикал ва горизонтал ҳаракати тезликларини ҳисобга олган ҳолда аралашмаларда концентрация ўзгаришини аниқлаш учун гидродинамика қонунлари асосида икки ўлчовли математик модель ҳамда сонли ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;

ион алмашинув фильтрлаш технологик жараёнидаги тажрибавий қиймат бародиффузия коэффициентини лаборатория шароитисиз аниқлаш усули Лаплас ва Фурье алмаштиришлари асосида такомиллаштирилган;

ионалмашинув фильтрлаш жараёнининг тўртта ҳолатлари учун чўкма қалинлигининг вақт бўйича ўзгаришини киритиш асосида математик моделлар такомиллаштирилган ва векторли-айирмали усули ёрдамида ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

кўп таркибли аралашмаларнинг физик-механик хусусиятларини инобатга олган ҳолда суюқ ионли эритмаларни ионалмашинув усулда тозалаш технологик жараёнининг тескари масаласини ечиш усули Чебишев кўпхадларини киритиш орқали такомиллаштирилган;

кўп таркибли аралашмаларни тозалаш технологик жараёнларининг ишлаб чиқилган математик ва ҳисоблаш алгоритмлари асосида дастурий восита яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сочилувчан ва суюқ ионли аралашмаларни тозалаш технологик жараёнларини тадқиқ этиш мақсадида яратилган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуалар асосида:

гидродинамика қонунлари асосида ишлаб чиқилган математик таъминоти, ҳисоблаш алгоритми, дастурий воситаси “Урганч махсус санитар транс” ишлаб чиқариш давлат корхонасида маиший чиқиндиларни тозалаш ва саралаш жараёнига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 28 ноябрдаги 33-8/8049-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида яратилган дастурий воситани қўллаш орқали тозаловчи агрегат ва машиналар унумдорлигини 5-6%га ошириш, уларга кетадиган сарф-харажатларни 8-9%га камайтириш имконини берган;

Фурье ва Лаплас алмаштириш усуллари ёрдамида ишлаб чиқилган математик таъминот ва яратилган дастурий восита Питнак шаҳридаги “Улуғбек обод” машина-трактор паркида техник суюқликларни тозалаш жараёнига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 28 ноябрдаги 33-8/8049-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида математик ва дастурий таъминотни қўллаш орқали тозаловчи агрегат ва машиналар унумдорлигини 7,5%гача ошириш ҳамда машиналарга кетадиган сарф-харажатларни 7-8%га  камайтириш имконини берган;

зарра қаршилик коэффициентини киритиш орқали яратилган математик ва дастурий таъминот Самарқанд вилоятидаги “Лаззатли ДОН” хусусий ишлаб чиқариш корхонасида буғдой донини тозалаш жараёнига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 28 ноябрдаги 33-8/8049-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида яратилган дастурий воситани қўллаш орқали агрегат параметрларини тўғри танлаш ҳисобига сепаратор унумдорлигини 3-4%га ошириш имконини берган;

фильтр юзасидаги чўкма баландлиги вақт бўйича ўзгаришини киритиш орқали суюқ ионли аралашмаларни тозалаш технологик жараёнининг математик ва дастурий таъминоти “Зарафшон” магистрал тизимлари бошқармасида ичимлик сувини фильтрлаш жараёнига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 28 ноябрдаги 33-8/8049-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида математик ва дастурий таъминотни қўллаш орқали тозаловчи агрегатларнинг параметрларини тўғри танлаш ҳисобига уларнинг унумдорлигини 8-9%га ошириш имконини берган.