OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Муродов Навруз Қурбоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
24 yan 2018

Муродов Навруз Қурбоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Муродов Навруз Қурбоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда тупроқ намлигининг ўзгариш динамикаси усулларини яратиш», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т131.

Илмий раҳбар: Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Базаров Дилшод Раимович, техника фанлари доктори, профессор; Буриев Эшмурод Сатторович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун ирригация каналлари таъсир зонасидаги чучук сув линзаларидан фойдаланишнинг гидродинамик моделларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

суғориш канали таъсир зонасида чучук сув линзалари чегараларини горизонтал ва вертикал ўқ бўйлаб ўзгариши динамикасини характерловчи гидравлик модел комплекс ўзгарувчилар функцияси усуллари асосида такомиллаштирилган;

гетероген аралашманинг (намлик, минерал ва органик моддалар) конвектив кўчиш усуллари асосида аэрация зонасининг юқори қатламларида сув-минерал-органик аралашманинг уч ўлчовли муҳитдаги миграциясини ифодаловчи гидродинамик модел ишлаб чиқилган;

ер усти ва сизот сувлари ўртасидаги гидравлик боғлиқлик шартлари ҳамда бошқарув назариясининг элементларини қўллаш асосида чучук сув линзалари ҳолатининг ўзгаришини ифодаловчи гидравлик модели ишлаб чиқилган;

конвектив кўчиш усуллари ҳамда бошқарув назариясининг элементларини қўллаш асосида тупроқ намланиш зонасида намлик ҳолати ўзгаришини бошқаришнинг гидродинамик модели ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда чучук сув линзаларидан фойдаланиш учун такомиллаштирилган усуллари орқали олинган натижалар асосида:

суғориш канали таъсир зонасида чучук сув линзалари чегараларини горизонтал ва вертикал ўқ бўйлаб ўзгариши динамикаси асосида тупроқ намланиш зонасида намлик ҳолати ўзгаришини бошқаришнинг гидродинамик модели Қишлоқ ва сув хўжалиги тасарруфига кирувчи Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Қарши МК” ирригация тизимлари бошқармасида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 октябрдаги 04/29-1221-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган гидравлик усуллар ёрдамида чучук сув линзалари сув ресурсларини пахта майдонидаги ғўзанинг илдиз тизимига етказишга эришилиб, ушбу пахта майдонларга биринчи суғориш учун бериладиган сув ресурсларининг 35 фоизини (26845 м3) тежаш имконини берган;

тупроқ намланиш зонасида намлик ҳолати ўзгаришини бошқаришнинг гидродинамик модели “Ширкент Омонтепа” СИУга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 октябрдаги  04/29-1221-сон маълумотномаси). Натижада экин майдонларида тупроқ-грунт намланиш соҳасидаги намликни ўсимлик илдиз тизимига етказишга эришилиб, суғоришда сув ресурсларининг 32 фоизини (77851 м3) тежаш имконини берган.