OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Атаханова Дилбар Орынбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
23 yan 2018

Атаханова Дилбар Орынбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Атаханова Дилбар Орынбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг касалланиш даражасига ташқи муҳит ифлосланишининг таъсирини гигиеник баҳолаш», 14.00.07–Гигиена ва 14.00.30–Эпидемиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib166.

Илмий раҳбарлар: Шайхова Гули Исломовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мадреимов Амет, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Содиқов Асқар Усмонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Умиров Сафар Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади:Қорақалпоғистон Республикасидаги атроф-муҳит объектлари ифлосланганлиги даражасини, уларнинг касалланишларга салбий таъсирини ва экстремал экологик шароитда яшовчи аҳолининг саломатлигини гигиеник баҳолаш ва профилактика чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тажриба туманларидаги оналар кўкрак сутида миснинг миқдори – 62%, рух – 76,5%, ДДТ – 3,0% ва ГХЦГ – 2,0% га тенглиги аҳоли истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва атроф-муҳит объектлари зарарли моддалар билан ифлосланганлиги исботланган;

атроф-муҳит объектлари ифлосланишининг аҳоли саломатлигига хавф солиши даражасига кўра ҳудуднинг санитар-гигиеник туманлаштирилиши натижаларининг қиёсловчи баҳоланиш тартиби ва касалликларнинг Орол денгизидан жойлашиш радиусига қараб туманларда турлича тарқалиш даражаси қиёсий таҳлиллар асосида исботланган;

туғма нуқсонлар бўйича хавф гуруҳи организмига пестицидлар кўпроқ тушадиган минтақалар аҳолиси орасидаги туғма нуқсонлар ва атроф-муҳит объектларининг пестицидлар билан кимёвий ифлосланиш кўрсаткичлари орасида ўртача корреляцион боғлиқлиги исботланган (rxy=0,41; mr =0,074);

буйрак ва сийдик чиқариш йўллари тош касалликлари билан касалланиш кўрсаткичлари ва ичимлик сувининг кимёвий ифлосланганлиги орасидаги ишончли бевосита корреляцион боғлиқлик ўрганилиб, шимолий ва марказий ҳудудлардаги буйрак ва сийдик чиқариш йўлларида тош касалликлари ичимлик сувининг ифлосланганлиги билан, жанубий ҳудудларда эса очиқ сув ҳавзаларининг ифлосланганлиги билан боғлиқлиги исботланган.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақолпоғистон Республикаси аҳолисининг касалланиш даражасига ташқи муҳит ифлосланиш даражаси таъсирини гигиеник баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

атроф-муҳитининг салбий омиллари, ҚР экологик ҳолатининг аҳоли турли қатламлари орасида ноқулай омилларни камайтириш мақсадида «Қорақалпоғистон Республикасида атроф-муҳит ноқулай омилларнинг гўдаклар ўлимига, туғма нуқсонлар ва буйрак ва сийдик қопида тош ҳосил бўлиши» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 8н-р/39-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ҚР минтақаларида атроф-муҳит омилларининг зарарли таъсирлари – гўдаклар ўлимини, туғма нуқсонларни, буйрак ва сийдик қопида ҳосил бўладиган тош касалликларни эрта ташхислаш ва самарали даволаш имконини берган;

салбий атроф-муҳит омиллари таъсирида юзага келадиган касалликларни олдини олиш, биосфера объектларни санитар-гигиеник ва эпидемиологик барқарорлигини таъминлаш мақсадида «Қорақалпоғистон Республикасида санитар-гигиеник ва эпидемиологик мониторингини олиб бориш модели» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 8н-д/36-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма Қорақалпоғистон Республикасидаги зарарли омилларнинг манбалари, уларнинг аҳоли саломатлиги билан ўзаро боғлиқлиги ва касалликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш имконини берган;

ҚР аҳолиси истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг зарарланиши даражасини ва унинг оқибатида юзага келадиган касалликларни олдини олиш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида «Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг зарарланиши даражасини гигиеник тавсифи» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 8н-д/36-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ҚРда истиқомат қиладиган аҳоли истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувининг атроф-муҳит зарарли омиллари орқали ифлосланиш даражасини аниқлаш ва маҳсулотларнинг сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш имконини берган;

атроф-муҳит ифлосланиши муаммолари экстремал экологик вазиятларни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, ҚР Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Республика минтақаларидаги таълим ва тарбия муассасалари ишлаб чиқариш корхоналари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 8н-з/45-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилаётган аҳоли орасида касалланишлар даражасининг пасайиши, аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиши, ҳаёт сифатининг ошиши, санитар-гигиеник ва эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигининг яхшиланиши ҳисобига табиатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий-иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.