OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бозарова Феруза Ғайбуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
23 yan 2018

Бозарова Феруза Ғайбуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бозарова Феруза Ғайбуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иммануил Кант эстетикасида гўзаллик ва улуғворлик категорияларининг трансформацияси», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (эстетика) (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fa121.

Илмий раҳбар: Нурматова Мукарам Аҳмедовна, фалсафа фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар:Ҳайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўраев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Иммануил Кант эстетик таълимотидаги гўзаллик ва улуғворлик категорияларининг трансформациясини илмий-фалсафий нуқтаи назардан асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Иммануил Кант фалсафий таълимотида эстетик завқ рефлексив идрок этилувчи соф гўзаллик ва улуғворлик асосида юзага келиши ҳамда унинг аксиологик, психологик, ўз-ўзини англаш, шахслараро ва институционал муносабатларни барқарорлаштириш ва бошқариш хусусияти феноменологик ёндашув асосида очиб берилган;

Иммануил Кант таълимотидаги гўзаллик ва улуғворлик мегакатегорияларининг мақсадсиз мақсадга мувофиқлиги, беғаразлиги, тушунчаларга асосланмаслиги, умумаҳамиятлилиги ахлоқий-эстетик жиҳатдан асосланган;

Иммануил Кант эстетик таълимотидаги гўзаллик ва улуғворлик категориялари Шарқ илмий меросининг билвосита таъсирида трансформацияга учрагани аниқланган ҳамда файласуф ғояларининг шарқ олимлари эстетик қарашлари билан муштарак жиҳатлари очиб берилган;

Иммануил Кант трансцендентал эстетикасидаги соф гўзаллик ва улуғворлик категориялари асосида ёшларда “оммавий маданият” кўринишидаги ғайриэстетик таҳдидларга қарши маънавий иммунитет ҳосил қилишнинг фалсафий асослари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Иммануил Кант эстетик таълимотидаги гўзаллик ва улуғворлик категорияларининг трансформацияси доирасида  ишлаб чиқилган фалсафий-эстетик таклифлар асосида:

Иммануил Кант фалсафий таълимотидаги соф эстетик завқ ҳамда унинг аксиологик, психологик, ўз-ўзини англаш, шахслараро ва институционал муносабатларни барқарорлаштириш ва бошқариш хусусиятига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган “Ёшлар келажак бунёдкори” I Республика ёшларининг ижодий ишлари кўргазмасида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йил 17 январдаги 04-13/215-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ёшларда миллий ғурурни шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигининг самарали тизимини яратиш имконини берган;

Иммануил Кант таълимотидаги гўзаллик ва улуғворлик мегакатегорияларининг мақсадсиз мақсадга мувофиқлиги, беғаразлиги ҳамда юксак маънавият ва гўзал ахлоқни тарбиялашга оид илмий таклифлардан Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ўтказилган «Юксак маънавиятли авлод» республика фестивалининг ҳудудий ва республика босқичларида фойдаланилган (Республика Маънавият тарғибот марказининг 2017 йил 8 апрелдаги 01/03-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши халқимиз, жумладан ёшларда соф эстетик дид, гўзал ахлоқни шакллантириш ҳамда бадиий-эстетик фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Иммануил Кант эстетик таълимоти шарқ илмий меросининг билвосита таъсирида трансформацияга учрагани ҳамда гўзаллик ва улуғворлик мегакатегорияларининг ахлоқий-эстетик жиҳатлари, уларнинг «оммавий маданият» кўринишидаги ғайриэстетик таҳдидларга қарши курашдаги самарали таъсирига оид таклиф ва тавсиялардан Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан ташкил этилган тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2017 йил 6 июлдаги 250-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши халқимизда миллий ғурурни шакллантириш, ёшларнинг эстетик маданиятини ошириш, маънавий эҳтиёжини сифатли қондиришга хизмат қилган.