OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мирзаева Феруза Тиляевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
23 yan 2018

Мирзаева Феруза Тиляевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мирзаева Феруза Тиляевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни касб-ҳунарга ўргатиш методикасини такомиллаштириш (таянч-ҳаракат тизими бузилган ўқувчиларни интегратив-модулли ёндашув асосида касбга тайёрлаш мисолида)», 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped218.   

Илмий раҳбар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Шарипова Диляра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуйсинов Одилжон Алмуротович,  педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларга касб-ҳунар ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг ижтимоий, психологик ва касбий мослашув муаммоларига қаратилган инклюзив таълимнинг интерфаол мулоқот, ҳамкорлик, лойиҳалаш ва баҳолашдан иборат дидактик имкониятлари аниқланган.

жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш модели махсус фанлар интеграциясини таъминлаш орқали ижтимоий мослашувни таъминлашга қаратилган ўқув меъёрлари ва жараёнларни оптималлаштириш ҳамда ўқитиш натижаларининг таҳлили асосида такомиллаштирилган;

жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув мазмунининг умумдидактик тамойиллари асосида «Ижтимоий мослашув» ўқув модулининг ахборот-методик таъминоти ишлаб чиқилган;

жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг мотивацион, рефлексив ва коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш методикаси махсус фанларни интегратив-модулли ёндашув ва ўқув модуллар орасидаги узвийликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни касб-ҳунарга ўргатиш методикасини такомиллаштириш асосида:

жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг ижтимоий, психологик ва касбий мослашув муаммоларига қаратилган инклюзив таълимнинг интерфаол мулоқот, лойиҳалаш ва баҳолашдан иборат дидактик имкониятлари асосида Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг таянч-ҳаракат тизими бузилган ўқувчилар учун 3320906–Тикув ва тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологияси ва 3320908–Кенг ассортиментдаги кийимлар конструктори касблари бўйича Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил 16 августдаги 355-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ижтимоий мослашув» ўқув предметининг намунавий ўқув режаси ишлаб чиқилган ва ўқув амалиётига татбиқ этилган (Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 89-03-2563-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув режалари ихтисослаштирилган коллежларда жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

 жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни касб-ҳунарга ўргатишнинг интегратив-модулли ёндашув асосида «Тикув буюмларни лойиҳалаш ва моделлаштириш» ва «Тикув буюмлари технологияси» махсус фанларидан модулли ўқув дастурлари ва услубий таъминоти ишлаб чиқилган ҳамда ўқув амалиётига жорий қилинган (Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 89-03-2563-сон маълумотномаси). Мазкур услубий таъминот ихтисослаштирилган коллежларда жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;

жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг мотивацион, рефлектив ва коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш бўйича   «Касб таълими методикаси» дарслиги (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг грифи №192-111, 11.05.2011 й.) ҳамда «Ижтимоий мослашув» ўқув предмети электрон ўқув қўлланмаси (04386-рақамли гувоҳнома) ишлаб чиқилган ва ўқув амалиётига татбиқ этилган (Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 89-03-2563-сон маълумотномаси).  Мазкур ўқув материаллар ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.