OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алимов Фарҳод Шарабидиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
23 yan 2018

Алимов Фарҳод Шарабидиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

Алимов Фарҳод Шарабидиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз тилида ёзув компетенциясини шакллантириш (нофилологик факультетлар мисолида)», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped199.

Илмий раҳбар: Маматов Абдумурод Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон  давлат жаҳон тиллари университети, DSc.27.06.2017.Ped.27.01.

Расмий оппонентлар: Тешабоева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор;   Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларининг нофилологик факультет талабаларида инглиз тилида ёзув компетенциясини шакллантиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нофилологик факультет талабаларида ёзув ва ёзма нутқ малакалари дифференциал ёндашув асосида мустақил ўқитиш ва баҳолаш тизимлари  бўйича аниқлаштирилган;

инглиз тилини ўзлаштириш ва касбий компетентлигини ривожлантириш методик таъминоти лингводидактик таҳлил асосида мутахассислик ўқув материалларини тизимлаштириш бўйича ёзма нутқ компетенцияси такомиллаштирилган;

грамматик компетенция бўйича ёзув билан боғлиқ нутқ-мотор ҳаракатларини назорат қилиш, қийинчиликларни аниқлаш, индивидуал  топшириқлар бериш, креативлик асосида ёзма нутқ малакасини шакллантириш босқичлари ишлаб чиқилган;

кимё-биология факультетлари талабаларининг амалий компетенцияси фонетик, грамматик, лексик даражадаги таснифлар асосида ёзув техникаси аниқлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олий таълим муассасаларининг нофилологик факультетларида инглиз тилида ёзув компетенциясини шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий натижалар асосида:

инглиз тилидаги ёзма нутқ компетенциясини шакллантиришга доир таклифлардан Европа иттифоқининг Темпус дастури «TuCAHEA» лойиҳаси – таълим соҳасидаги компетенцияни яратиш дастурининг ўқитиш мазмуни ва мақсадини такомиллаштиришда фойдаланилган (Европа иттифоқининг Темпус дастури «TuCAHEA» лойиҳаси координацион кенгашининг 2016 йил 14 ноябрдаги 02/354-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари нофилологик факультетлари талабаларининг ёзув ва ёзма нутқ компетенциясини шакллантиришга хизмат қилган;

нофилологик факультетларда инглиз тилида ёзув ва ёзма нутқ малакаларини шакллантириш усуллари, воситалари, ишлаб чиқилган  машқлар тизимидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги  89-03-2640-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси бўлган «Learn writing» ўқув қўлланмаси нофилологик факультет талабаларида ёзув ва ёзма нутқ компетенциясини шакллантиришда ва талабаларнинг инглиз тилидаги мустақил ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;

талабаларнинг инглиз тилидаги ёзма нутқ компетенциясини шакллантиришнинг ахборот-методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Латвия университети Халқаро Кенгашнинг 2015 йил 27 ноябрдаги AG-6016/1373-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 12 февралдаги 87-03-310-сон ва Трнава университети Халқаро Кенгашнинг 2016 йил 21 апрелдаги ID/318-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар талабаларнинг инглиз тилидаги ёзув ва ёзма нутқ компетенциясини умумевропа компетенцияларига мос равишда ўрганишга хизмат қилган.