OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Авезов Қувондиқ Ғиёсовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
23 yan 2018

Авезов Қувондиқ Ғиёсовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Авезов Қувондиқ Ғиёсовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фторланган β-дикетонлар ҳосилалари асосида Ni(II) ва Cu(II) комплекс бирикмаларининг синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/К50.

Илмий раҳбар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, доцент; Фатхуллаева Муяссар, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фтор тутган полидентат лигандлар ҳамда уларнинг Ni(II) ва Cu(II) ионлари билан комплекс бирикмаларини синтез қилиш, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор 27 та янги органик лигандлар ва улар асосидаги 44 та ички комплекс бирикмалар синтез қилинган;

6 та лиганд ва 4 та комплекс бирикмаларнинг монокристаллари ўстирилган ҳамда уларнинг молекуляр ва кристалл тузилиши аниқланган;

илк бор фторланган β-дикетонларни LiH ёрдамида синтез қилинган;

фторланган 1,3-дикетонларнинг ацилгидразинлар билан реакцияларининг йўналиши тўғрисидаги систематик маълумотлар ва алоҳида регио-изомерларни олишга ёрдам берадиган омиллар аниқланган;

3d-металларнинг хелат комплекс бирикмаларида марказий ион ва икки карра депротонланган лиганднинг беш ва олти аъзоли металл ҳалқалар ҳосил қилиши аниқланган;

комплекс таркибидаги никель ва мис атомининг d-электронлари билан монодентат лиганд – пиридиннинг π-орбитали орасида d-π-датив боғ ҳосил бўлиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фторланган β-дикетонлар ҳосилалари билан Ni(II) ва Cu(II) комплекс бирикмаларининг синтези, тузилиши ва хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

2-трифторацетилциклопентанон бензоилгидразони – H2L1, 2-пентафтор-пропионилциклогексанон бензоилгидразони – H2L6, трифторацетилацетон орто-гидроксибензоилгидразони – H2L21 2-трифторацетилциклогексанон бензоилгидразони комплекси – NiL2.NH3 лигандлар ва комплекс бирикмаларнинг кристалл тузилиши тўғрисидаги маълумотлар Кембриж структур маълумотлар базасига киритилган (Cambridge Crystallographic Data Centreнинг 2017 йил 19 ноябрдаги 1586402-сон ва 1586403-сон маълумотномалари). Натижада базага киритилган янги моддалар ўхшаш моддаларни синтез қилишда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;

трифторацетил-пара-бромбензоилметан бензоилгидразони – CuL17.NH3, гептафторбутирил-(пара-хлорбензоил) метан бензоилгидразони – NiL19.NH3, трифторацетил-2-теноилметан пара-метилбензоилгидразони – CuL23.NH3 комплекс бирикмаларининг кристалл тузилиши тўғрисидаги маълумотлар Кембриж структур маълумотлар базасига киритилган (Cambridge Crystallographic Data Centreнинг 2015 йил 27 январдаги 1045841-сон маълумотномаси). Натижада янги фторланган лигандларнинг комплекс бирикмаларни мақсадли синтез қилиш бўйича тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имкониятини берган;

фторланган лигандларнинг Ni(II) ва Cu(II) тутган комплекс бирикмалари ФА-А9-Т110 рақамли «Фитопатогенлар ҳужайра деворини парчалайдиган мицелиал замбуруғлар гидролитик ферментлари препаратларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги лойиҳада фитопатоген (Fusarium solani, Fusarium galena, Fusarium laher, Fusarium melini, Fusarium oxysporium, Vertisilium dalhliae) замбуруғларнинг ўсиши ва ривожланишида фунгицид фаоллигини аниқлаш учун фойдаланилган (ЎзР Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 29 ноябрдаги ФТА-02-11/1207-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалигида экинларни ҳимояловчи ва ўсишини тезлаштирувчи препаратлар яратиш имконини берган.