OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Раимов Салахиддин Абдуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
19 yan 2018

Раимов Салахиддин Абдуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Раимов Салахиддин Абдуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар циррози ва портал гипертензия билан касалланган беморларда селектив портосистем шунтлаш операциясини такомиллаштириш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib110.

Илмий раҳбар: Назиров Феруз Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурад Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: С.М.Киров номли ҳарбий-тиббиёт академияси олий таълим федерал давлат бюджет ҳарбий таълим муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадипортокавал ҳавза қон томирлари регионар ангиоархитектоникаси хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда селектив портосистем шунтлашга кўрсатмаларни оптималлаштириш ва тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш йўли билан ЖЦ билан беморларда ПГнинг хирургик коррекцияси натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

декомпрессив аралашувларнинг селектив турининг тактик-техник жиҳатларини босқичли унификациялашни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистонда ПГ хирургияси тараққиёти даврига боғлиқ равишда ДСРАнинг самараси баҳоланган;

ЖЦ билан беморлар индивидуал хусусиятларига боғлиқ равишда шунтлашнинг селектив турига аввал ишлаб чиқилган кўрсатмалар оптималлаштирилган;

ПГли ЖПда ҚОВКВдан қон кетишлар ривожланиш частотаси ва ПСШ бажаришнинг техник жиҳатларига сезиларли таъсир кўрсатувчи спленопортал ўзан ангиоархитектоникаси ва гемодинамикасининг хусусиятлари ёш омилига боғлиқ равишда аниқланган;

ЖЦ билан беморлар ёшига боғлиқ равишда портал система қон томирлари гистоструктураси ўзгаришларининг хусусиятлари ўрганилган ва 50 ёшдан катталарда t. media ва t. аdventitia нинг қалинлашуви кучлироқ ифодаланганлиги, 30 ёшгача эса – спленопортал ўзан веналари бўшлиғининг кенгайиши хос эканлиги исботланган;

талоқ венасининг кучли трансформацияси ва унинг диаметри 1,5 смдан кенгроқ бўлган ЖЦ билан беморларда ДСРАни шакллантиришда портокавал ташлашни чеклашнинг оригинал амалиёти ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ПГли ЖЦ билан беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

талоқ венасининг кучли траснформацияси ва диаметрининг 1,5 смдан ортиқ кенгайиши кузатилганда салбий гемодинамик оқибатларни бартараф қилиш ва асоратлар частотасини талоқ венаси диаметри 1,5 смгача бўлгандаги ДСРА учун хос кўрсаткичларгача камайтириш имконини берган «Қон томир портосистем шунтлашда портокавал ташлашни чеклаш усули» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 8н-д/56-сон маълумотномаси) ишлаб чиқилган;

«Портал гипертензия асоратларининг режали хирургияси» услубий қўлланмаси соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 8н-д/56-сон маълумотномаси). ПГли ЖЦ билан беморларни қўлланмага асосан даволаш тактикасини оптималлаштириш, операциядан кейинги асоратлар частотасини пасайтириш, қизилўнгачдан қон кетиш рецидивлари хавфини камайтириш имконини берган;

ПГли ЖЦ билан беморлар диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, «Академик В.Вохидов номли РИХМ» АЖ, Бухоро ва Самарқанд шаҳар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига, шунингдек, Самарқанд, Бухоро давлат тиббиёт институлари, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали ўқув жараёнларига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 8н-д/56-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқотнинг олинган натижалари ПГли ЖЦ билан беморларда диагностика сифатини яхшилаш, қизилўнгачдан қон кетиш рецидиви хавфини 30,1% дан 19,5% гача, кейинги даврда жигар энцефалопатияси юзага келиш хавфини 30% дан 12% гача ва беморларнинг касалхонада ётиш муддатини 15%га камайтириш имконини берган.