OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Наврузова Висола Саримбековнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
19 yan 2018

Наврузова Висола Саримбековнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Наврузова Висола Саримбековнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фертил ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратонини даволаш самарадорлигини баҳолаш ва режалаштириш», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib80.

Илмий раҳбар: Юлдашева Наргиза Шавкатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Юсупбеков Аброржон Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атаханова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қозоғистон онкология ва радиология илмий-текшириш институти (Қозоғистон Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадиаъзони сақлаб қолувчи хирургик давони оптималлаштириш ҳамда комбинациялашган ва комплекс даво самарасини ошириш йўли билан ББС билан фертил ёшдаги аёллар ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ББС босқичлари ва ўсма жараёни тарқоқлигини ҳисобга олган ҳолда тиббий визуализациянинг замонавий усулларини қўллаб ва уларнинг информативлиги кўрсаткичларини аниқлаб, касаллик диагностикаси комплекси оптималлаштирилган;

тухумдонларни озиқлантирувчи «оёқча»да ва воронка-чаноқ боғламида жойлашган қон томир-асаб боғланишларни сақлаб қолган ҳолда қорин бўшлиғи юқори қаватига транспозицияси билан кенгайтирилган гистерэктомия амалиёти такомиллаштирилган;

ББС билан беморларни комбинациялашган даво усулида гистерэктомия ҳамда тухумдонлар морфофункционал ҳолатини сақлаб қолиш ва транспозициясини назарда тутувчи оптималлаштирилган схемаси қўлланганда MENQOL сўровномаси бўйича ҳаёт сифатини яхшиланиши исботланган;

ББС билан беморларни комбинациялашган даво усулида тухумдонлар морфофункционал ҳолатини сақлаб қолиш ҳамда нур ва регионар артерия ичи полихимиотерапия турли вариантларини назарда тутувчи оптималлаштирилган схемаси қўлланганда яшаб қолиш кўрсаткичларининг яхшиланиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ББС билан фертил ёшдаги аёлларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

гормон ишлаб чиқарувчи фаолиятни сақлаб қолиш ва нурли ахталашнинг олдини олишга қаратилган «тухумдонларни озиқлантирувчи «оёқча»да ва воронка-чаноқ боғламида жойлашган қон томир-асаб боғланишларни сақлаб қолган ҳолда қорин бўшлиғи юқори қаватига транспозицияси билан кенгайтирилган гистерэктомия усули» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 9 сентябрдаги 8н-д/25-сон маълумотномаси) таклиф этилган. Ишлаб чиқилган усул операциядан кейинги даврда фертил ёшдаги аёллар ҳаёт сифати кўрсаткичларини 2,3–5,2 баробар яхшилаш имконини берган;

фертил ёшдаги аёлларда ББС диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббий маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббий марказининг Жиззах филиали фаолиятига, шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг ультратовуш диагностикаси билан онкология кафедраси ўқув жараёнига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 9 сентябрдаги 8н-д/25-сон маълумотномаси). Таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланиши ББС билан фертил ёшдаги аёлларнинг узоқ муддатли яшаб қолиш кўрсаткичларини уч йиллик муддатга келиб, 78,6% дан 87,4% гача яхшилаш имконини берган.