OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шамсиева Махбуба Бадриевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
19 yan 2018

Шамсиева Махбуба Бадриевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шамсиева Махбуба Бадриевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эфир мойлари асосида чармларни ёғлантириш технологияси, хоссалари ва олиниши», 05.06.03–Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т284.

Илмий раҳбар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари дктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01 рақамли бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гульнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қўшимча ва иккиламчи маҳсулотлардан эфир мойи олиш, олинган эфир мойи хоссаларини аниқлаш ва чармни ёғлантириш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

чармни ёғлантириш самарасини оширувчи, моғорлашга қарши ингибирлаш натижасида чармни инновацион ёғлантириш усули яратилган;

модел намуна сифатида изоамил спирти ва олеин кислотаси ҳамда  катализатор иштирокида сульфат кислотасидан фойдаланилган ҳолда, этерификация реакциялари орқали янги эфир мойи олинган ва унинг асосий хоссалари аниқланган;

саноат иккиламчи ва қўшимча маҳсулотлари ҳисобланган дистилланган ёғ кислоталари ва сивуш мойи асосида чармни ёғлантириш учун янги ёғловчи модда-эфир мойи синтез қилиниб, эфир мойи олиш технологиясининг асосий параметрлари ишлаб чиқилган;

саноат иккиламчи ва қўшимча маҳсулотлари ҳисобланган дистилланган ёғ кислоталари ва сивуш мойидан синтез қилинган эфир мойи асосида чармни ёғлантириш учун ёғловчи таркиб олинган;

эфир мойи асосидаги маҳаллий ёғловчи таркибни чармни ёғлантириш жараёнида қўллаш орқали эксплуатацион хоссалари яхшиланган чарм ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий ёғловчи моддалар иштирокида чармни такомиллаштирилган ёғлантириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

чармни ёғлантириш усули учун Россия Федерацияси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Способ жирования кожи», №RU 2601292-2016 й.). Натижада чармни ёғ-мой саноати иккиламчи маҳсулотлари билан ёғлантириш жараёнини такомиллаштириш мақсадида моғорлашга қарши ингибирлаш асосида чармни ёғлантиришнинг ишлаб чиқилган янги усули орқали моғор замбуруғлари билан чарм намуналарининг зарарланиши 0,2%гача камайиши ҳисобидан тайёр чарм сифатини яхшилаш имконини берган;

булғори чарм ишлаб чиқаришнинг ёғлантириш жараёнида соапсток асосидаги ёғловчи таркибни қўллаш технологияси Тошкент шаҳрининг «Шохайдаров Х.Ш.» ХКда жорий қилинган («Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг 2017 йил 27 сентябрдаги ШШ-9/1183-сон маълумотномаси). Натижада чармни ёғлантириш жараёнида импорт маҳсулотлари ўрнига маҳаллий ёғловчи моддаларни қўллаш асосида самарадор ҳамда юқори физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган чарм олиш имкони яратилган;

пойабзал устки қисми учун чарм ишлаб чиқаришнинг ёғлантириш жараёнида маҳаллий иккиламчи маҳсулотлардан ҳамда янги эфир мойини қўллаш технологияси «Осиё-Чарм-Файз» ОАЖда жорий этилган («Ўзбекчармпойабзал» уюшмасининг 2017 йил 27 сентябрдаги ШШ-9/1183-сон маълумотномаси). Натижада тайёр чармнинг мустаҳкамлик хоссаларидан келиб чиқиб, ёғловчи композиция таркибида эфир мойи миқдорини 75%дан оширмаслик тавсия этилган;

чармни ёғлантириш жараёнида маҳаллий ёғловчи моддалар ҳамда эфир мойи асосидаги ёғлантирувчи таркиблар “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси тасарруфидаги корхоналар, жумладан “Осиё-Чарм-Файз” ОАЖ ва “Шохайдаров Х.Ш.” корхоналарида жорий этилган («Ўзбекчармпойабзал» уюшмасининг 2017 йил 27 сентябрдаги ШШ-9/1183-сон маълумотномаси). Натижада тайёр чарм таркибидаги боғланган ёғловчи моддаларни 0,6%га ошириш ҳисобидан физик-механик хоссаларини яхшилаш имкони яратилган.