OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Илхамова Малохат Уткуровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
19 yan 2018

Илхамова Малохат Уткуровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Илхамова Малохат Уткуровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Статик электртокидан ҳимояловчи махсус пойабзални яратиш ва тадқиқ этиш», 05.06.03–Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Т113.

Илмий раҳбар: Максудова Умида Мирзарахимовна, техника фанлари номзоди, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01 рақамли бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор; Умаров Шахзод Акбарович, техника фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги турдаги электр ўтказувчи матолардан фойдаланиб тизимли ёндашув асосида статик электрдан ҳимоя қилувчи махсус пойабзал конструкцияси ва уни ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

электрофизик хоссаларга эга бўлган махсус пойабзалларнинг иерархик  таснифи  ва янги конструкцияси яратилган;

электр ўтказувчи матоларнинг мустаҳкамлиги ва электрик қаршилигининг намлаш цикллари сонига боғланишлари олинган;

материалларнинг хусусиятларини сифат кўрсаткичлари аҳамиятлигини ҳисобга олиш асосида мажмуавий баҳолаш услубияти такомиллаштирилган;

электр ўтказувчи махсус пойабзал асосий патак бўғимининг конструктив-технологик параметрлари аниқланган;

пиротехника тайёрлаш саноати ишчилари учун электр ўтказувчи махсус пойабзалнинг тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;

махсус пойабзал электрик қаршилигининг пойабзалдан фойдаланиш вақтига боғлиқлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ток ўтказувчан махсус пойабзалнинг конструкциясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

электр токини ўтказувчи махсус пойабзал учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти («Электр ўтказувчан пойабзал», №IAP03816-2008 й.) ва фойдали моделга патент («Электр токини ўтказувчи пойабзал» №FAP 00580-2010 й.) олинган. Натижада пойабзал конструкциясида астар учун табиий чарм сарфи 26%га тежаш имкони яратилган; 

олинган янги электр токини ўтказувчи  махсус пойабзал конструкцияси  бўйича ишлаб чиқилган технологик регламент «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси тасарруфидаги «NAFIS» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг 2017 йил 3 октябраги  ШШ-1/1208-сон маълумотномаси). Натижада елимли услубда бириктирилган пойабзални йиғиш технологик жараёнини 2 та операцияга қисқартириш имкони яратилган;

яратилган ток ўтказувчи пойабзал илк марта «Восток» ДИИБда шахсий ҳимояловчи восита сифатида фойдаланиш учун ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг 2017 йил 3 октябрдаги ШШ-1/1208-сон маълумотномаси). Натижада пиротехника чиқаришнинг хавфли омилларини бартараф этувчи маҳаллий махсус пойабзал ишлаб чиқариш имкони яратилган;

ишлаб чиқилган «Статик электр токини кетказиш учун махсус пойабзал (ток ўтказувчи пойабзал)» учун техникавий шартлар TSh 64-0207245-001:2004 ЎзР «Ўзстандарт» Давлат реестрида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган («Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг 2017 йил 3 октябрдаги ШШ-1/1208-сон маълумотномаси). Натижада махсус пойабзални ишлаб чиқариш меъёрий ҳужжатлар базаси шакллантирилган.