OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мавлянов Айбек Палванбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
19 yan 2018

Мавлянов Айбек Палванбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мавлянов Айбек Палванбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта таъминлагичи ишчи органлари конструкцияларини такомиллаштириш ва асосий параметрларини ҳисоблаш методлари», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т75.

Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори; Усманов Хайрулла Сайдуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани дастлабки ишлаш машиналари учун таъминлагич конструкциясини такомиллаштириш, ишлаш режимлари ва параметрлари ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта таъминлагич қозиқчали барабанининг такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган;

узлуксиз таъминлаш хусусиятига эга пахта таъминлагич валиги куракчалари узук-узук бўлган янги конструкцияси ишлаб чиқилган;

таъминлашнинг нотекислик коэффициенти аналитик ифодаси ва таъминлаш валигини пахта билан таъминлаш боғланиши ишлаб чиқилган;

таъминлагичнинг қозиқчали барабани билан пахтанинг тасодифий қаршилигини ўрганиш асосида қозиқчали барабан бурчак тезлиги дисперцияси ўзгаришини инерция моментига боғлиқлиги аниқланган;

таъминлаш валикларини тўлқинсимон юзали куракчалари орасидаги ишқаланиш коэффициентини аналитик ифодаси олинган, қозиқчали барабан валини критик бурчак тезлигини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахтани қайта ишлаш машиналари таъминлагичи конструкциясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

толали материал тозалагичининг титиш барабанига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Толали материал тозалагичининг титиш барабани» №IАР 03023-2006 й.). Натижада толали материалга қозиқчалар томонидан мақсадли йўналишда зарба бериш орқали тозалаш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;

тозалаш агрегатининг тозалаш секцияси ва таъминлагичи учун ишлаб чиқилган конструкцияларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделларга патентлари («Пахта тозалаш агрегатининг тозалаш секцияси», №FAP 00947-2013й; «Толали материалларга ишлов берувчи машиналар таъминлагичи», №FAP 01030-2015 й.) олинган. Натижада титиш жараёни самарадорлигини 15-20%га ошириш ва таъминлаш жараёни нотекислигини 65-70%га камайтириш имконини берган;

пахтани қайта ишлаш машиналари таъминлагичи ва унинг ишчи органлари «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги Наманган вилояти Мингбулоқ ва Фарғона вилояти Қува пахта тозалаш корхоналарида жорий қилинган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 2017 йил
18 августдаги МА-02/1492-сон маълумотномаси). Натижада модернизация қилинган таъминлагични ишлаб чиқариш синови натижаларига биноан пахтани етарлича титиш ва узлуксиз узатиш туфайли тозалаш самарадорлигини ўртача 8-10%га ошириш имконини берган.