OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мирзаева Адолат Усмонбоевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 yan 2018

Мирзаева Адолат Усмонбоевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мирзаева Адолат Усмонбоевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Ўзбекистон шароитида Argasidae каналари паразитар тизимининг шаклланиш хусусиятлари», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B82.

Илмий раҳбар: Акрамова Фируза Джалалиддиновна, биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.

Расмий оппонентлар: Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори; Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон шароитида Argasidae оиласи каналари тур таркиби, доминант турларининг экологияси ва ҳаёт циклларини ҳамда аргазид каналари сўлак бези секретларининг биологик фаоллигини аниқлаш ва каналарга такомиллашган қарши кураш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Argas ва Ornithodoros авлодлари каналарининг Жанубий Ўзбекистон экосистемаларида ландшафтлар бўйича тарқалиши очиб берилган;

“аргазидлар-умуртқалилар” паразитар тизимининг шаклланиш ва мосланиш хусусиятлари аниқланган;

Argasidae каналарининг ҳароратга боғлиқ ҳолда нафас олиш хусусиятлари аниқланган;

аргазид каналари сўлак безлари секретларидан биологик фаол моддалар ажратиб олинган ва токсик хусусиятлари аниқланган;

кана сўлак безлари секретлари биологик фаол бирикмаларининг ҳайвонлар қон-томир тизимига релаксант ва антикоагулянт таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жанубий Ўзбекистон шароитида Argasidae каналари паразитар тизимининг шаклланиш хусусиятларини тадқиқ қилишдан олинган натижалар асосида:

Argasidae каналарига қарши такомиллашган TN-1 ўсимлик препарати ва Эктосан кимёвий препарати паррандачилик хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 21 июлдаги 02/13-49-сон маълумотномаси). Натижада TN-1 ўсимлик препарати қўлланилганда ўртача 85%, Эктосан препарати билан паррандаларни канасизлантириш ўртача 80% самарадорликка эришиш имконини берган;

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги паррандачилик фермер хўжалигида Неостомозан препарати аргасид каналарига қарши қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария қўмитасининг 2017 йил 31 октябрдаги 25/04-86-сон маълумотномаси). Неостомозан препарати билан паррандаларни канасизлантириш ўртача 75% камайтириш имконини берган;

Argas авлоди кана турларини сўлак бези компонентларидан ажратиб олинган 5 хил оқсил фракциялари вирусология амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 012-5/2569-сон маълумотномаси). Натижада каналар сўлак бези компонентларининг специфик-антикоагулянт таъсирини аниқлаш ва фракциялар таркибида вируслар геноми йўқлигини аниқлаш имконини берган.