OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тошмуродов Ёрқин Қахрамоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 yan 2018

Тошмуродов Ёрқин Қахрамоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тошмуродов Ёрқин Қахрамоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремний асосида катта ўлчамли  ионловчи нурланишли яримўтказгичли координат-сезувчанли детекторлар ишлаб чиқиш ва тайёрлаш», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т21.

Илмий раҳбар: Раджапов Сали Аширович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Физика-техника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01 рақамли бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Абдуқодиров Муҳиддин Абдурашидович, техника фанлари доктори, профессор; Насриддинов Сайфилло Саидович, техника фанлари доктори.

 Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: катта диаметрли кремний монокристаллари асосида ионловчи нурланишли яримўтказгичли координат-сезувчанли детекторлар ишлаб чиқиш технологиясини ва уларнинг функционал характеристикалари хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

катта диаметрли дастлабки кремний материалини механик ва кимёвий ишлов беришнинг технологик усуллари ишлаб чиқилган;

катта ўлчамли координат-сезувчанли детекторлар тайёрлаш учун кремний структураларида вақтини икки марта камайтириш имконини берувчи икки томонлама диффузия усули ишлаб чиқилган;

Si(Li) p-i-n структура асосида 8, 16 ва 32 тасмали яримўтказгичли координат-сезувчанли детекторлар тайёрлаш учун технологик маршрут картаси ишлаб чиқилган; 

Al-аGe-pSi-Au-гетероўтиш асосида аналоглардан сезгирлиги 20% устун бўлган 8 тасмали яримўтказгичли координат-сезувчанли детектор яратилган;

Al-аGe-pSi-Au-гетероўтиш асосидаги 8 тасмали яримўтказгичли координат-сезувчанли фронтал омик контактли ва таг томони контакти эса жипслашган термик совутувчи Пельтье элементли, сирқиш токини икки марта камайтириш имконини берувчи детекторнинг тажриба намунаси яратилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

яримўтказгичли координат-сезувчанли детекторлар ишлаб чиқиш  асосида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (FAP 01248; 27.09.2017 й.). Ишлаб чиқилган детектор аналогга нисбатан сирқиш токини икки марта камайтириш имконини берган;  

яримўтказгичли координат-сезувчанли детекторларнинг икки томонлама диффузия ўтказиш технологияси 3205/ГФ4 рақамли «Қуёш элементларини яратишда фронтал контаксиз нанотехнологияларда кремний қатламли қоплашни  илмий асосини ишлаб чиқиш» (2015–2017) фундаментал лойиҳасида симметрик бўлган киришмалар жойлашишини ҳосил қилишда қўлланилган (Қозоғистон Миллий университети Миллий нанотехнология лабораториясининг 2017 йил 12 октябрдаги 12/10/К-102-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш диффузия жараёни вақтини икки марта камайтириш имконини берган;  

кремний асосида саккиз тасмали координат-сезувчанли детектор ишлаб чиқилган (Ёшларнинг «Инновацион ғоялари» Республика кўрик танлови ғолиби, сертификат, Тошкент, 2016 й.). Ишлаб чиқилган детектор ўхшаш намуналарга нисбатан ядровий заррачаларни қайд қилиш сезгирлигини 20 фоизга ошириш имконини берган.