OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Умаров Омонилла Сайдаминовичнинг фалсафа доктори (phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 yan 2018

Умаров Омонилла Сайдаминовичнинг фалсафа доктори (phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умаров Омонилла Сайдаминовичнинг

фалсафа доктори (phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коммунал тўловлари жараёнларини ахборот тизимлари асосида самарали ташкил этишнинг тадқиқоти» («Тошкентшаҳаргаз» филиали мисолида), 08.00.14–Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.PhD/Iqt189.

Илмий раҳбар: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Кенжабаев Аман Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султанова Соня Махмудовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот тизимлари асосида коммунал тўловлари ҳисоб-китоби жараёнларини самарали амалга ошириш ҳамда оптимал бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ахборот таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда маълумотлар базасини оптимал ташкил қилишнинг дастурий-технологик таъминоти ва ягона оператор тамойили асосида шаҳар (туман) газ етказиб бериш ҳисоб-китоб  йиғма балансларини  тайёрлаш ва уларнинг мониторингини юритиш технологиялари такомиллаштирилган;

газ етказиб бериш босқичларида умумий газ йўқотишлар миқдорини тўғри ҳисоблаш ва истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар ҳажми тўловларининг объектив ва тезкор назоратини ахборот тизимлари асосида  ташкил қилиш асослаб берилган;

рақобат муҳитида табиий газни истеъмолчиларга сотиш бўйича электрон савдо майдончаси фаолиятини  ташкил қилиш асосланган;

истеъмолчилар билан газ етказиб берувчилар ўртасидаги ҳисоб-китобларга  сарфланадиган меҳнат харажатлари ва уларда ахборотларни киритиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тақдим этишга кетган харажатларнинг ахборот тизимларини кенг жорий қилиш натижасида камайтириш асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Коммунал  тўловлари  жараёнларини  ахборот тизимлари  асосида  самарали  ташкил  этиш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда маълумотлар базасини оптимал  ташкил қилишнинг дастурий-технологик таъминоти ва  ягона оператор тамойили асосида шаҳар (туман) газ етказиб бериш ҳисоб-китоб йиғма балансларини тайёрлаш ва уларнинг мониторингини юритиш технологиялари “Ўзтрансгаз” АКнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтрансгаз” АКнинг 2017 йил 7 декабрдаги  02-03-23АСУП-663/7649-сон маълумотномаси). Бу минтақавий газ етказиб бериш мажмуи даражасида назарда тутилаётган интеграл ахборотлар механизмлари ва табиий газни етказиб бериш бўйича ягона оператор доирасида ўзаро ҳисоб-китоблар механизмлари газ тизимлари объектларининг оптимал ишлашини таъминлаб берди. Натижада табиий газ корхоналари вазифалари ва ваколатлари доирасида аҳолига етказиб берилган газнинг ҳажми, аҳолига кўрсатилган хизматлари учун ундириладиган тўловлар ҳажми бўйича ахборотлар автоматлаштирилган ҳолда қайта ишланиб, тўпланган маълумотлар асосида самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга эришилган;

газ етказиб бериш ҳисоблари баланси маълумотлари, газ йўқотишларни ҳисоблаш, кўрсатилган хизматларни автоматик равишда акс эттиришни объектив ҳисобини юритишни амалга ошириш бўйича ахборот тизимларининг функционал имкониятларидан “Тошкентшаҳаргаз” корхонаси амалиётида фойдаланилган (“Ўзтрансгаз” АКнинг 2017 йил 7 декабрдаги 02-03-23АСУП-663/7649-сон маълумотномаси). Унга кўра тезкор баланслар сервери ёрдамида мамлакатимиз субъекти даражасида табиий газни етказиб беришнинг ахборотлар манбаини тайёрлаб, газ етказиб бериш балансини тезкор назорат қилишни ташкил этиш ва шаҳар газ корхонасининг газ етказиб беришининг йиғма баланслари шакллантирилди. Натижада 2017 йилнинг II чорак маълумотларига асосан, Тошкент шаҳри бўйича табиий газ коммунал тўловларининг дебиторлик қарздорлигини ундириш бўйича тушган тушум 9 556млн. сўмга кўпайган;

тармоқнинг газ ишлаб чиқарувчилари томонидан истеъмолчиларга газни етказиб бериш бўйича рақобат муҳитини шакллантиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари негизида электрон савдо майдончаси фаолиятини йўлга қўйиш технологияси бўйича берилган таклифлар “Ўзтрансгаз” АКнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтрансгаз” АКнинг 2017 йил 7 декабрдаги 02-03-23АСУП-663/7649-сон маълумотномаси). Натижада  газни ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш такомиллаштирилган;

ахборот тизимларини кенг жорий қилиш ҳисобига коммунал тўловларини амалга оширишда сарфланадиган харажатлар 48 фоизга камайтирилган (“Ўзтрансгаз” АКнинг 2017 йил 20 октябрдаги 02-03-615/6431-сон маълумотномаси). Коммунал тўловларини амалга оширишда ахборот тизимларини қўллаш натижасида 42,03 млн. сўм иқтисодий самарага эришилган.