OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бобожонов Азизжон Бабахановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 yan 2018

Бобожонов Азизжон Бабахановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бобожонов Азизжон Бабахановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ахборот маҳсулотлари ва хизматлари бизнесини ривожлантиришнинг услубий жиҳатлари», 08.00.14–Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.1.PhD/Iqt72.

Илмий раҳбар: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Қўчқоров Тохир Сафарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот маҳсулотлари ва хизматлари бизнесини ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бозор нархини белгилаш жараёнларига эконометрик моделларни татбиқ этиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инновацион иқтисодиётнинг шаклланиши жараёнида ахборот маҳсулотлари ва хизматлари индустриясини инфратузилма, электрон таълим, булутли технологиялар, аутсорсинг, электрон тижорат асосида ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;

компаниялар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларининг бевосита таъсирини Кобб-Дуглас модели асосида ишлаб чиқариш ҳажми, сарфланган вақт, ишлаб чиқариш даражаси, ахборот маҳсулотлари ва хизматларига киритилган инвестиция, меҳнат харажатлари каби омилларни қамраб олган ҳолда баҳолаш ёндашуви такомиллаштирилган;

ахборот маҳсулотлари ва хизматлари нархларини ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот сифати, уларнинг бозордаги улуши, рентабеллиги, кутилаётган сотув ҳажми каби омиллар асосида оптимал белгилаш ёндашуви таклиф қилинган;

ахборот маҳсулотлари ва хизматларининг сифатига истеъмолчилар томонидан қўйиладиган талаблар (функционаллик, унумдорлик, фойдаланиш қулайлиги, объективлик, шаффофлик, аниқлилик, ишончлилик, мослашувчанлик) ва ташқи ҳамда ички таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда сифатини баҳолаш таклиф қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ахборот маҳсулотлари ва хизматлари бизнесини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

инновацион иқтисодиётнинг шаклланиши жараёнида ахборот маҳсулотлари ва хизматлари индустриясини инфратузилма, электрон таълим, булутли технологиялар, аутсорсинг, электрон тижорат асосида ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборотларни тарқатиш, халқаро ахборот алмашув ва жамоатчилик алоқалари бошқармаси фаолиятини ташкил қилишда фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 01/3-01-19/2-1094-сон маълумотномаси). Натижада АМХ ишлаб чиқариш жараёнлари, уларни маҳаллий ва хорижлик истеъмолчиларга сотиш жараёнлари такомиллаштирилган;

компаниялар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларининг бевосита таъсирини Кобб-Дуглас модели асосида ишлаб чиқариш ҳажми, сарфланган вақт, ишлаб чиқариш даражаси, ахборот маҳсулотлари ва хизматларига киритилган инвестиция, меҳнат харажатлари каби омилларни қамраб олган ҳолда баҳолашнинг такомиллаштирилган ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборотларни тарқатиш, халқаро ахборот алмашув ва жамоатчилик алоқалари бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил  5 сентябрдаги 01/3-01-19/2-1094-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилаётган ахборот маҳсулотлари ва хизматларига сарфланадиган харажатларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ўрганилган. Меҳнат харажатлари 17 % га қисқартирилиб, техник восита-ларига харажатлар 24 % га оширилган;

ахборот маҳсулотлари ва хизматлари нархларини ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот сифати, уларнинг бозордаги улуши, рентабеллиги, кутилаётган сотув ҳажми каби омиллар асосида оптимал белгилаш ёндашуви бўйича таклифлар Давлат статистика қўмитасининг Ахборотларни тарқатиш, халқаро ахборот алмашув ва жамоатчилик алоқалари бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 01/3-01-19/2-1094-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этиш натижасида АМХнинг реал ҳаридорлари ва уларнинг эҳтиёжларини ўрганишга эришилган. АМХни сотиш ҳажми 27 % ва унинг географияси 4 баробарга ўсган;

ахборот маҳсулотлари ва хизматларининг сифатига истеъмолчилар томонидан қўйиладиган талаблар (функционаллик, унумдорлик, фойдаланиш қулайлиги, объективлик, шаффофлик, аниқлилик, ишончлилик, мослашувчанлик) ва ташқи ҳамда ички таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда сифатини баҳолаш бўйича таклифлари «Bepro Norma» компанияси фаолиятига жорий этилган «Bepro Norma» компаниясининг 2017 йил 25 сентябрдаги 113-сон маълумотномаси). Натижада «Bepro Norma» компанияси таклиф этаётган ахборот маҳсулотлари ва хизматларининг сифатини баҳолаш йўлга қўйилиб,  интернет орқали уларнинг маркетингини юритиш йўналишлари аниқланган.