OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Саидов Садриддин Муйдиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 yan 2018

Саидов Садриддин Муйдиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Саидов Садриддин Муйдиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифатини оширишда гербицидлар қўллаш тизимини такомиллаштириш», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Qx207.

Илмий раҳбар: Турдиева Нилуфар Мўминовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, PhD.27.06.2017.Qx.12.01.

Расмий оппонентлар: Тешаев Фатулло Жўрақулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кузги буғдойни бегона ўтлардан самарали ҳимоя қилишда замонавий гербицидларни уйғунлашган ҳолда қўллаш тизимини такомиллаштириш, юқори ва сифатли дон етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор кузги буғдой ҳосили ўримидан кейин ва экиннинг тупланиш даврида бир ва кўп йиллик бошоқли ҳамда икки паллали бегона ўтларга қарши кураш тизими янги гербицидлар асосида такомиллаштирилган;

Самарқанд ва Андижон вилоятлари ғалла майдонларидаги бегона ўт турлари, миқдори аниқланиб, уларга қўлланиладиган гербицидлар гуруҳларга ажратилган;

кузги буғдойнинг ер устки қисми ва илдиз тизимининг шаклланиши ҳамда дон сифатига «Дерби 175 SC, 17,5%», «Старане 200, 20%» ва «Эверест 70%» гербицидларининг таъсири юқорилиги аниқланган;

кузги буғдойнинг ўсув ва ноўсув даврида «Дерби 175 SC, 17,5%» ва «Нокдаун макс 74,8%» гербицидларини бегона ўтларнинг турлари ва зарар етказиш кўрсаткичи бўйича уйғунлашган ҳолда қўллаш тартиби ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кузги буғдой майдонларида бегона ўтларга қарши кимёвий кураш агротехнологиясини такомиллаштириш борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида:

кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифатига гербицидлар таъсирининг самарали агротехнологиялари 2014–2016 йилларда Самарқанд вилоятининг ғаллачилик фермер хўжаликларида жами 245 гектар буғдойзорларда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/21-592-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги буғдой дон ҳосилдорлиги 23,8 фоизга, оқсил миқдори 0,8 фоизга, клейковина миқдори 3,1 фоизга ошган ҳамда гектаридан 1100 минг сўм соф фойда олишга эришилган;

бегона ўтларга қарши гербицидларни уйғунлашган ҳолда қўллаш орқали кузги буғдойдан юқори ва сифатли ҳосил олиш агротехнологияси Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани ғаллачилик фермер хўжаликларида жами 187 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/21-592-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан 8,3 центнер қўшимча дон ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 48,9 фоизни ташкил этган.