OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Халиков Аъзам Абдусаломовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 yan 2018

Халиков Аъзам Абдусаломовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Халиков Аъзам Абдусаломовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчилар педагогик маҳоратини ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Ped13.

Илмий маслаҳатчи: Мусурманова Ойниса, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Махмудова Муяссар, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантиришни такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

олий таълим муассасалари талабаларининг педагогик маҳоратини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи (ижтимоий, маънавий, педагогик-психологик) мезонларнинг ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий педагогик рефлексия кўрсаткичлари талабанинг тайёргарлик сифатига қўйиладиган компетенциявий талаблар асосида такомиллаштирилган;

олий таълим муассасаси талабаларининг педагогик маҳоратини ривожлантиришда педагогик техника, нотиқлик санъати, интуиция, креативлик, интеллектуаллик компонентларини қамраб олган педагогик қобилиятлар профессиограммаси такомиллаштирилган;

бўлажак ўқитувчилар педагогик маҳоратининг  (педагогик этика, педагогик такт, деонтологик мезонларга риоя қилиш, касбий-интеллектуал компетентлик, ўз-ўзини бошқара олиш санъати) ривожланганлик даражасини белгиловчи ташқи ва ички омиллар индикаторлари аниқланган;

бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини замон талаблари даражасида ривожлантиришнинг мазмуни, воситалари, шакл ва методларини амалга оширувчи дидактик шарт-шароитлар тизимли ёндашув технологияси воситасида такомиллаштирилган;

ахборот-коммуникация ва илғор педагогик технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчилар педагогик маҳоратини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш-нинг илмий-назарий ҳамда ташкилий-методик асослари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўлажак ўқитувчилар педагогик маҳоратини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бўлажак ўқитувчиларда педагогик маҳоратни ривожлантиришда касбий компетенциялар тизими «Ўзстандарт» агентлигининг 2014 йил 18 сентябрдаги 4574-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари «Педагогика соҳаси» Давлат таълим стандарти малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил  21 августдаги 303-сон, 2017 йил  24 августдаги 603-сон маълумотномаси). Мазкур компетенциялар педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг педагогик маҳоратини оширишга хизмат қилган;

олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш тизими учун «Педагогик маҳорат» дарслиги яратилган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил  16 сентябрдаги 387-сон буйруғи билан республикамизнинг барча олий таълим муассасалари ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 87-03-1236-сон маълумотномаси). Мазкур дарслик республика олий таълим муассасаларида  талабалар педагогик маҳоратини ривожлантиришни такомиллаштиришга кўмаклашган;

«Бошланғич синф ўқитувчилари учун мультимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш» (2015–017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа ҳамда «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг замонавий ахборот компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ қилиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳалар доирасида талабаларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш мезонларидан тизимли, самарали фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 14 ноябрдаги 365-б-сон буйруғи). Мазкур таклиф ва тавсиялардан бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган;

олий таълим муассасалари талабаларининг педагогик маҳоратини ривожлантиришда педагогик техника, нотиқлик санъати, интуиция, креативлик, интеллектуаллик компонентларини қамраб олган педагогик қобилиятлар профессиограммаси такомиллаштирилган ва педагогик кадрларни тайёрлашда Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 сентябрдаги  226-сон буйруғига мувофиқ фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 10 июлдаги 89-03.13.03-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида бўлажак ўқитувчилар педагогик маҳоратининг ривожланганлик даражасини аниқлаш тизимини ишлаб чиқишга имкон берган.