OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Азимова Дилноз Эргашевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 yan 2018

Азимова Дилноз Эргашевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Азимова Дилноз Эргашевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молгузар тизмасининг флораси», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/B14.

Илмий раҳбар: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Хасанов Фурқат Орунбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Молгузар тизмаси флорасини тўлиқ инвентаризация қилиш ва унинг Тоғлиўртаосиё провинцияси Кўҳистон округи флораси таркибида мустақил ботаник-географик ўрнини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Молгузар тизмаси флорасининг 84 оила ва 465 туркумга мансуб 1255 турни ўз ичига олувчи замонавий конспекти тузилган;

илк бор Ўзбекистон флораси учун 2 тур, Помир-Олой флораси учун 2 тур, Молгузар тизмаси флораси учун 56 тур келтирилган;

флорада Тоғлиўртаосиё ҳамда Қадимийўртаерденгизи ареал синфларига мансуб турларнинг устунлик қилиши аниқланган;

Молгузар тизмасини Тоғлиўртаосиё провинцияси Кўҳистон округи флораси таркибида мустақил ботаник-географик район сифатидаги ўрни асосланган ҳамда Кўҳистон ва Нурота ботаник-географик округи чегаралари аниқланган;

камёб ва эндем турларнинг ўсиш жойлари аниқланган ва ўрганилган ҳудудда ГАТ асосида уларнинг тарқалишини акс эттирувчи хариталар тузилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Молгузар тизмаси флорасини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида:

Молгузар тизмаси юксак ўсимликлари флорасининг тизимли маълумотлар базаси, камёб ва йўқолиб бораётган тур популяцияларининг ГАТ хариталари Жиззах вилояти табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 5 октябрдаги 03-01/12-4560-сон маълумотномаси). Натижалар камёб ва йўқолиб бораётган турларни муҳофаза қилиш, давлат кадастрини юритишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;

Молгузар тизмасининг 84 оила, 465 туркумга мансуб бўлган 1255 турининг конспекти, камёб ва эндем турларнинг тарқалган ҳудудлари бўйича натижалари ВА-ФА-Ф5-010 рақамли «Ўзбекистон табиий флорасининг икки уруғпаллали ўсимликлари систематикаси» мавзусидаги лойиҳада Тоғлиўртаосиё провинциясининг Кўҳистон округи флораси таркибини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 7 декабрдаги ФТА-02-11/1281-сон маълумотномаси). Натижалар 1983 турдаги юксак ўсимликларнинг замонавий конспектини тузиш, камёб ва эндем турлари таркибини аниқлаш, ўсиш нуқталарини ГАТ хариталаш, хўжалик аҳамиятига эга турларини ажратиш ва иқтисодий тармоқларда барқарор фойдаланиш имконини берган;

Молгузар тизмасининг 55 оила, 350 туркум, 800 турга мансуб юксак ўсимликларининг намуналари Ботаника институти Марказий гербарийси (TASH) ноёб объектига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 7 декабрдаги 4/1255-2581-сон маълумотномаси). Намуналар Кўҳистон ботаник-географик округи ўсимликлари коллекциясини бойитган ва камёб ҳамда ноёб ўсимликларни таҳлил қилиш, шунингдек FLORUZ маълумотлар электрон базасини шакллантириш имконини берган.