OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Холмуротов Мансур Зарипбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 yan 2018

Холмуротов Мансур Зарипбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Холмуротов Мансур Зарипбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хандон писта плантацияларини барпо этишда унинг истиқболли нав ва шаклларини асослаш», 06.03.01–Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонлари барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx124.

Илмий раҳбар: Қайимов Абдихалил, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Фарход Исомиддинович, биология фанлари доктори; Толипов Хожимурод Миразимович, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: хандон пистанинг пайванд қилиб кўпайтирилган шакллари мевасининг сифат кўрсаткичларини тадқиқ қилиш ҳамда селекцион баҳолаш орқали пистазорлар маҳсулдорлигини ошириш имконини берадиган шаклларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маротаба хандон пистанинг маҳаллий пистазорлардан танлаб олинган ва пайвандлаш орқали кўпайтирилган 11 та истиқболли шаклларини тажриба плантацияларида ўсиб ривожланиш кўрсаткичлари аниқланган;

хандон пистанинг маҳаллий истиқболли шаклларини муҳим хўжалик-биологик белгиларига кўра имкониятлари очиб берилган ҳамда 11 та мезон асосида селекцион баҳоланган;

хандон пистанинг шаклларида меванинг йириклиги ва очилганлиги каби қимматли селекцион белгиларнинг шаклланиши ва уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар аниқланган;

плантацияларда ўстириш ва келажакдаги селекция ишлари учун мос бўлган истиқболли хандон писта шакллари аниқланган;

меванинг йириклигини баҳолаш бўйича тенглама ишлаб чиқилган ва тадқиқот услуби такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хандон писта шаклларини селекцион баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

хандон пистанинг 518-Г, 521-Г, 527-Ш, 528-Г, 21-Ш, 52-РГ ва 59-Г шаклларидан Самарқанд вилояти «Саройқўрғон» ўрмон хўжалиги шароитида жами 2,0 гектар майдонда ўрмон плантацияси барпо этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 03/18-2233-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида пистазорларнинг ҳосилдорлиги гектарига 2–3 центнерга ошган ва иқтисодий самарадорлик ўртача 15–25 млн. сўмни ташкил этган;

хандон пистанинг 518-Г, 521-Г, 527-Ш, 528-Г шаклларидан Жиззах вилоятининг «Ғаллаорол» ўрмон хўжалиги шароитида 1,0 га майдонда ўрмон плантацияси барпо этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 03/18-2233-сон маълумотномаси). Натижада пистазорлардан олинадиган ҳосил гектарига 2,0 центнерга ошган, меванинг йириклиги ва очилганлик даражаси яхшиланган ҳамда иқтисодий самарадорлик ўртача 16,0 млн. сўмга тенг бўлганлиги аниқланган.