OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бердиев Эркин Турдалиевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 yan 2018

Бердиев Эркин Турдалиевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бердиев Эркин Турдалиевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наъматак ва чакандани кўпайтириш технологияси», 06.03.01–Ўрмон экинлари, селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонлари барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Qx48.

Илмий маслаҳатчи: Қайимов Абдихалил, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Байметов Карим Исаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Раҳимова Ташханим,  биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида  наъматак (Rosa L.)  ва чаканда (Hippophae L.) туркумидаги турлар биологияси, экологияси, мева ва уруғларининг морфологиясини тадқиқ этиш, уруғидан ва вегетатив кўпайтириш, кўчатларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда истиқболли шаклларини танлаш ва баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистонда наъматак (Rosa L) ва чаканда (Hippophae L.) туркумидаги турларни  мева ва уруғларини морфологияси, уруғ маҳсулдорлиги, уруғларини териш ва кўчатзорга экишнинг мақбул муддатлари аниқланган ва уруғларини униш ҳамда ювенил ўсимликларини  ривожланиш хусусиятлари аниқланган;

наъматакнинг юқори миқдорда стандарт уруғ кўчатлар чиқишини таъминловчи  уруғларини экишнинг мақбул меъёрлари, уруғ кўчатлар қалинлиги  ва минерал ўғитларнинг мақбул меъёрлари  аниқланган;

чаканданинг илдиз олдириш учун ёғочлашган новда қаламчаларини тайёрлаш ва экишнинг мақбул муддатлари ҳамда уларни илдиз олдиришнинг мақбул субстратлари аниқланган;

унумдор тупроқли субстратда ва туманлатиб суғорувчи иссиқхонада қумли субстратда чаканда новда қаламчаларини илдиз олдириш ва кўчатларини етиштиришнинг  технологияси ишлаб чиқилган;

чаканданинг ёғочлашган новда қаламчаларини илдиз олдириш ва кўчатларини етиштиришда  мақбул қаламча узунлиги ҳамда ўстирувчи модданинг таъсир этиш вақти аниқланган;

Ғарбий Тянь-Шанда  наъматакнинг 32 та,  Зарафшон дарёси ўрта оқими тўқайзорларида чаканданинг 11 та хўжалик-биологик қимматли белгиларга эга мусбат шакллари танланган, комплекс баҳоланган ва селекция мақсадлари учун истиқболли шакллари ажратилган;

наъматак ва чаканданинг танланган шакллари меваларининг витаминли ва микроэлементли биокимёвий таркиби аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Наъматак турлари ва жумрутсимон чакандани кўпайтириш ва стандарт кўчатларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

ўрмон хўжаликлари учун «Чаканданинг истиқболли шаклларини танлаш ва кўпайтириш», «Наъматакнинг истиқболли шаклларини танлаш, кўпайтириш ва плантацияда ўстириш», «Наъматакни кўпайтириш ва плантацияда ўстириш», «Чакандани кўпайтириш ва плантацияда ўстириш» тавсияномалари ишлаб чиқилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 01/18-2837-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;

чаканданинг «Дар Катуни» нави ва маҳаллий экотипларининг кўчатлари асосида «Саксонота» давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида 0,70 га, «Зомин» давлат қўриқхонасида 2,1 га жами 2,8 га майдонда она плантацияси барпо этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 01/18-2837-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида чаканда ҳосилдорлиги гектарига 4,6 тоннага ошган ва иқтисодий самарадорлик ўртача 42154,0 минг сўмни ташкил этган;

чакандани новда қаламчаларини илдиз олдириш ва кўчатларини етиштириш технологияси «Зомин» миллий табиат боғида 0,25 га, «Дарғом» давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида 0,20 га, «Дархон» тажриба хўжалигида 0,10 га, «Саксонота» давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида 0,10 га, жами 0,65 га кўчатзор майдонида жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 01/18-2837-сон маълумотномаси). Натижада кўчатзордан стандарт кўчатларни гектарига 70 минг дона чиқишига эришилган ва иқтисодий самарадорлик 39847,6 минг сўмни ташкил этган;

наъматакнинг уруғидан кўпайтириш ва уруғ кўчатларини етиштириш технологияси «Абу Али ибн Сино» ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигида 0,35 га, «Оҳангарон» давлат ўрмон хўжалигида 0,25 га, «Манзарали боғдорчилик ва гулчилик» масъулияти чекланган жамиятда 0,10 га, жами 0,70 га кўчатзор майдонида жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 01/18-2837-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кўчатзордан стандарт ниҳолларни гектарига 400 минг дона чиқишига эришилган ва иқтисодий самарадорлик 57813,7 минг сўмни ташкил этган;

наъматакнинг хавфли зараркунандаси Майер ёнғоқясарига (Rhodites Mayri, Schllcht.) қарши «Бурчимулло» ўрмон хўжалиги «Чотқол» ўрмон бўлимида 1,55 га наъматак плантациясида механик кураш усули қўлланилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 01/18-2837-сон маълумотномаси). Натижада ҳосилдорлик гектарига 4,9 тоннага етишига эришилган ва иқтисодий самарадорлик 35185,0 минг сўмни ташкил этган.