OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Курбанов Жанибек Файзуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 yan 2018

Курбанов Жанибек Файзуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Курбанов Жанибек Файзуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электромагнит майдонни таҳлил қилиш усуллари ва уларга асосланган энергия тежовчи қурилмаларни ишлаб чиқиш», 05.05.02–Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T275.

Илмий раҳбар: Халиков Абдульхак Абдульхаирович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор; Соколов Валерий Константинович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: электромагнит майдонлар асосида тоғ рудаларини таҳлил қилиш усулларини такомиллаштириш ва энергия тежамкор технологиялар ва тоғ жинсларини қайта ишлаш учун қурилмалар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

композицион материаллардан зарур элементларни ажратиш учун электромагнит майдонда зарядланган заррачаларнинг ўзаро таъсирларига боғлиқлиги асосланган;

композит материаларни майдалаш учун эквиэнергетик юзаларни қуриш усуллари электромагнит майдон кучи хусусиятлари асосида такомиллаштирилган;

электромагнит майдон қурилмаси орқали юқори сифатли цемент ва ўта тоза материалларни олиш усуллари электромагнит майдонга асосланган сочилувчан материалларни бойитиш орқали такомиллаштирилган;

экологик тоза композицион материаллар олишда уларни майдалаш, ажратиш, тўйинтириш ва технологик жараёни такомиллаштирилган кўп функцияли бошқариш қурилмаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Электромагнит майдон асосида композит материаларни майдалаш, ажратиш ва бойитиш учун такомиллаштирилган усул ва энергия тежамкор қурилмаларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

электр магнит дезинтграциялаш қурилмаси асосида композит минераллар ва техноген хомашёни майдалаш учун электр магнит майдон эквиэнергетик юзаларни қуришнинг такомиллаштирилган усуллари «Геология ва геофизика институт» давлат корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2017 йил 7 ноябрдаги ИМР-3933-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида композит материалларни 4-10 мкм-гача майдалаш орқали улардан ишлаб чиқариладиган материалларнинг сифатини ошириш, технологик жараёнларда энергия сарфини 35%га камайтириш имкони яратилган;

электромагнит майдон бошқарув тизими «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «РСП-14» унитар корхонасида жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2016 йил  29 декабрдаги НГ/4517-16-сон маълумотномаси). Натижада технологик жараёнларда сарфланадиган энергия сарфини 27%га камайтириш, поезд таркибларини назорат қилишда аниқлигини ошириш имконини яратган.

иккиламчи каолин конларини бойитиш қуруқ технологияси ва электромагнит қурилмаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги «Марказий лаборатория» давлат корхонасида ишчи лойиҳасини ишлаб чиқиш учун технологик регламентига киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2017 йил 7 ноябрдаги ИМР-3933-сон маълумотномаси; Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги «Марказий лаборатория» давлат корхонасининг 2017 йил 2 октябрдаги вақтинчалик технологик регламенти). Натижа иккиламчи каолинни бойитиш технологиясининг технологик жараёнларини икки марта қисқартириш, технологик жараёнларда энергия сарфини 35%га камайтириш имконини берган.