OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Авезова Нилуфар Раббанакуловнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 yan 2018

Авезова Нилуфар Раббанакуловнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Авезова Нилуфар Раббанакуловнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ясси коллекторларда қуёш энергиясини иссиқликка айлантириш жараёнларини моделлаштириш ва уларнинг параметрларини иссиқ сув таъминоти тизимларида фойдаланиш учун оптималлаштириш», 05.05.05–Иссиқлик техникасининг назарий асослари, 05.05.06–Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари ихтисосликлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/T43.

Илмий маслаҳатчи: Абдурахмонов Абдужаббор, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Физика-Қуёш» ИИЧБ Физика-техника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, «Илмий техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.T.03.03 рақамли бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Попель Олег Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор; Аббасов Ёркин Садикович, техника фанлари доктори, доцент; Юлдошев Исроил Абриевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ясси қуёш коллекторларининг иссиқ сув таъминоти тизимларида фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларнинг асосий иссиқлик-техникавий ва конструктив параметрларини оптималлаштириш ва уларда қуёш энергиясини иссиқликка айлантириш жараёнларини моделлаштириш ечимларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ясси қуёш коллекторлари шаффоф қопламалари орқали ўтаётган қуёш нурларининг қисман ютилиш ва иссиқликка айланиш жараёнларини моделлаштириш асосида уларда шаклланган ички иссиқлик манбаи қувватини аниқлаш учун янги аналитик ифода ишлаб чиқилган;

шаффоф қопламаларда ички иссиқлик манбаи мавжуд бўлганда уларнинг қалинлиги бўйича ҳарорат ва иссиқлик оқимлари юзавий зичликларининг тақсимланиши ва уларнинг мазкур шаффоф қоплама ички ҳамда ташқи сиртларидаги қийматларини аниқлаш учун тегишли ифодалар ишлаб чиқилган;

ясси қуёш коллекторлари нур ютувчи иссиқлик алмаштиргич панелларининг келтирилган самаравий иссиқлик йўқотиш коэффициентини уларнинг ўртача иш ҳамда атроф-муҳит ҳароратларини эътиборга олган ҳолда ҳисоблаш учун аппроксимацион ифода ишлаб чиқилган;

илк бор ясси қуёш коллекторларининг япроқ-қувур шаклидаги нур ютувчи иссиқлик алмаштиргич панелларида кечаётган иссиқлик жараёнларини моделлаштириш асосида уларнинг ўртача иш ҳароратини бевосита аниқлаш услуби, улар орқали ҳаракатланаётган суюқликнинг ўртача массавий ҳароратини аниқлаш учун аналитик ифода ишлаб чиқилган;

ясси қуёш коллекторларининг нур ютувчи иссиқлик алмаштиргич панелларнинг қувурлараро масофасини комплекс оптималлаштириш услуби таклиф қилинган ва уларнинг қувурлараро масофаси оптимал қийматининг мазкур панелларнинг нур ютувчи пластинкаларининг самаравий иссиқлик йўқотиш коэффициенти, қалинлиги, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентига боғлиқлик графиги илк бор ҳосил қилинган;

суюқликларни қиздиришга мўлжалланган ясси қуёш коллекторларининг табиий шароитда иссиқлик синовларини ўтказиш учун тажрибавий стенд яратилган ва унинг ёрдамида коллекторларнинг қисқа муддатли иссиқлик синовларини ўтказиш, синов муддатларини қисқартириш ва уларнинг натижаларини қайта ишлашнинг тезкор услублари ишлаб чиқилган;

илк бор ясси қуёший коллекторларнинг иссиқлик унумдорлигини улар ёрдамида қиздирилаётган сувнинг олдиндан белгилаб қўйилган ҳароратига боғлиқ равишда аниқлаш учун уларнинг иссиқлик модели ишлаб чиқилган;

илк бор ясси қуёший сув иситгич коллекторларнинг йиллик ва мавсумий (йилнинг илиқ даврларида) иссиқлик унумдорлигини аниқлаш учун аппроксимацион ифодалар ишлаб чиқилган ва мазкур коллекторларнинг иссиқ сув таъминоти тизимларидан оқилона фойдаланиш муддатлари, техникавий-иқтисодий ва экологик кўрсаткичлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ясси қуёший коллекторларнинг иссиқ сув таъминоти тизимларида фойдаланиш самарадорли-гини ошириш, уларнинг асосий иссиқлик-техникавий ва конструктив параметрларини оптималлаштириш, қуёш энергиясини иссиқликка айлантириш жараёнларини моделлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

қуёший сув иситиш коллекторлари япроқ қувур шаклидаги нур ютувчи панелларининг минимал массасида максимал иссиқлик унумдорлигини таъминлаш учун уларнинг қувурлари орасидаги масофани комплекс оптималлаштиришнинг услуби “MIR SOLAR” MЧЖ корхонасида жорий қилинган (“Ўзэлтехсаноат” АКнинг 2017 йил 22 ноябрдаги 02-2974-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот ишлари натижаларининг амалиётга жорий қилиниши коллекторларнинг алюминийдан ясалган нур ютувчи иссиқлик алмаштиргич панелларининг элементларини тайёрлашда уларнинг ҳар бир 1 м2 юзасидан 0,4015 кг алюминий тежаш имконини берган;

япроқ қувур шаклидаги нур ютувчи панеллар “MIR SOLAR” MЧЖ корхонасида SUV-10 русумли қуёший сув иситиш коллекторларини ишлаб чиқаришда жорий қилинган (“Ўзэлтехсаноат” АКнинг 2017 йил 22 ноябрдаги 02-2974-сон маълумотномаси). Ушбу коллекторлардан турар жой, коммунал-маиший ва ижтимоий объектларининг мавсумий иссиқ сув таъминоти тизимларида фойдаланиш йилига 1457,1 минг м3 табиий газни иқтисод қилиш, ҳамда атроф-муҳитга чиқарилаётган СО2 миқдорини 1972,3 тоннага камайтириш имконини берган;

жанубга йўналтирилган ва уфққа нисбатан бурчак остида жойлаштирилган ясси гелиоқурилмалар ёруғлик қабул қилувчи сиртларининг тўғри тушувчи қуёш нурлари билан ёритилиш вақтининг бошланиш ва тугаш онларини ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилиб, Катта Қуёш Сандони гелиостатлари кузатув тизимларининг дастурий бошқарувида қўлланилган (ЎзР ФАнинг 2017 йил 22 ноябрдаги 2/1255-2479-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши Катта Қуёш Сандони гелио-статларининг электр узатмаларига сарфланадиган йиллик электр энергия сарфини 4400 кВт·соат гача камайтириш имконини берган.