OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Нарзикулова Кумрижон Исломовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 yan 2018

Нарзикулова Кумрижон Исломовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Нарзикулова Кумрижон Исломовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўз юзасининг яллиғланиш касалликларини комплекс даволашни ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини клиник-экспериментал баҳолаш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.DSc/Tib138.

Илмий маслаҳатчи: Бахритдинова Фазилат Арифовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12. 2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Park Sang Woo, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исраилов Ражаббой, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «OCUSAN» офтальмологик клиникаси, Брасов (Руминия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тажриба ва клиникада маҳаллий ускунада фотодинамик терапия дозалари ва кучланишини ишлаб чиқиш орқали кўз юзаси яллиғланиш касалликларини даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

маҳаллий ускунада лазерли нурланишнинг турли даражадаги фотодинамик миқдорларини тажрибада кўриш органининг фаолиятига таъсир этиш натижасида юзага келадиган морфологик ва биокимёвий кўрсаткичларнинг ўзгариш натижалари асосланган;

фотодинамик терапияни қўллашда хавфсиз ва самарадор лазерли нурланиш параметрлари 300 мДжли миқдорда ва 630 нмли тўлқин узунлигида таъсир механизми, 1% ли метилен кўки эритмаси билан 3 дақиқа давомида қўллаш офтальмологияда терапевтик миқдор ҳисобланиб, кўзнинг шох пардасида деструктив ўзгаришлар юзага келмаслиги исботланган;

шох парданинг куйиши тажриба моделида ва биокимёвий текширувлар натижалари асосида маҳаллий АЛТ «Восток» ускунаси ёрдамида фотодинамик терапиядан фотосенсибилизатор сифатида метилен кўки билан фойдаланилганда турли хил офтальмопатологияда ушбу даволаш усулини клиник қўллаш асосланган;

кўз юзаси яллиғланиш касалликларини фотодинамик даволаш  тартиби орқали комплекс даволашдан кейин кўзнинг олдинги муҳитининг тикланиши ва яллиғланишга қарши қўллашдаги самарадорлиги исботланган;

кўз юзасининг яллиғланиш касалликларини комплекс даволашда фотодинамик терапияни қўллаш конъюнктивитлар ва кератитларнинг клиник манзарасидаги яллиғланиш инфильтратларини камайтириб, шох парда эпителизациясини кучайтириши аниқланган;

эндоген интоксикация ҳолати ва липидлар пероксидли оксидланишининг яллиғланиш жараёнига таъсири механизми исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Кўз юзаси яллиғланиш касалликларини комплекс даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини клиник-экспериментал баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Сирдарё вилояти Кўз касалликлари шифохонаси ва Бухоро тиббиёт институтининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 8 ноябрдаги 8н-м/347-сон маълумотномаси).

«Фотодинамик терапияни қўллаш орқали кўз юзасининг яллиғланиш касалликларини комплекс даволаш усуллари» номли рационализаторлик таклифномаси ишлаб чиқилган (№415, Тошкент, 2016.). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши яллиғланиш этиологияли кератоконъюнктивитларнинг даволаш усулларини такомиллаштиришга, касалликнинг зўрайиши ва асоратларини 90%га камайтиришга ва беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини 2 баробарга камайтиришга имкон берган.