OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Давлетов Санжарбек Ражабовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 yan 2018

Давлетов Санжарбек Ражабовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Давлетов Санжарбек Ражабовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «XX аср иккинчи ярми – XXI аср бошида Ўзбекистондаги экологик вазият ва унинг ижтимоий муаммолари», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tar5.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.

Илмий маслаҳатчи: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.

Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор; Обламуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори; Аимбетов Нагмет Каллиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: XX аср иккинчи ярми – XXI аср бошида Ўзбекистондаги экологик вазиятини замонавий ёндашувлар асосида холисона ўрганишдан иборат.

III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

совет даврида ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ривожлантиришнинг табиатдан фойдаланиш қонуниятларига асосланмаганлиги оқибатида республикада «табиат-аҳоли-халқ хўжалиги» тизими мувозанати издан чиққанлиги очиб берилган;

маъмурий буйруқбозлик тизими шароитида ижтимоий экология масалаларининг назардан четда қолганлиги аҳоли саломатлиги ва ижтимоий турмуш даражасининг пасайишига, аҳоли генофондини хавф остида қолишига олиб келганлиги исботлаб берилган;

Ўзбекистон Республикасидаги экологик хавфларнинг глобал, минтақавий, миллий ва маҳаллий хусусиятлари иқлим ўзгариши, Орол ва Оролбўйи муаммолари, атроф-муҳит ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг ташқи (трансчегаравий) ва ички муаммолари орқали кўрсатиб берилган;

мустақиллик йилларида соҳада трансформацион жараёнларга олиб келган экологик сиёсатнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва стратегик йўналишларининг моҳияти тизимли равишда очиб берилган;

мамлакатда барқарор тараққиёт тамойиллари асосида иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазифаларнинг уйғунлашуви экологик хавф даражаси юқори бўлган ҳудудлардаги экотизимларнинг барқарорлашишига, аҳоли саломатлиги ва турмуши учун қулай шарoитлар яратилишига хизмат қилганлиги асослаб берилган, аҳоли ва унинг эҳтиёжлари тез суръатларда ўсиши шароитида барқарор тараққиёт асосларини мустаҳкамлашнинг истиқболдаги  вазифалари кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

XX аср иккинчи ярми – XXI аср бошида Ўзбекистондаги экологик вазият ва унинг ижтимоий муаммоларига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:

совет даврида хомашёвий характер касб этган ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши оқибатида юзага келган ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммолар тўғрисидаги маълумотлардан «Барқарор тараққиёт ва табиатдан фойдаланиш асослари» дарслигини яратишда фойдаланилган. Мазкур дарслик олий ўқув юртларининг барча таълим йўналишлари учун тавсия этилган (25.08.2016 й., 335-060-cон гувохнома). Бу «Барқарор ривожланиш мақсадларида таълим бўйича Ўзбекистон Респуб­ликаси Концепцияси» вазифаларидан келиб чиққан ҳолда барқарор тараққиёт тамойилларини таълим жараёнига интеграциялашда муҳим манба сифатида хизмат қилаган;

совет тузумининг республикадаги экологик-иқтисодий ҳолатга нотўғри ёндашуви оқибатида шаклланган ижтимоий-экологик муаммолар ҳақидаги маълумотлар Хоразм Маъмун академияси қошидаги «Хоразм тарихи ва маданияти» доимий экспозициясининг «Совет даври бўлими»даги «Пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг оқибатлари ва экология инқирози» бурчагини қайта шакллантириш ва маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 25 декабрдаги 3/1255-2663-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар республиканинг совет даври тарихини янада чуқурроқ англашга ёрдам беради;

Ўзбекистондаги экологик хавфсизлик ва унга таҳдид солувчи  глобал, минтақавий ва миллий омиллар таҳлилидан олинган натижалар «Барқарор тараққиёт ва табиатдан фойдаланиш асослари» янги ўқув курсини олий ўқув юртларига татбиқ қилиш мавзусидаги ГЭФ/КГД илмий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Глобал экологик фонд Кичик грантлар дастурининг Ўзбекистондаги миллий координаторининг 2016 йил 20 майдаги SGP/OL/016/008-сон маълумотомаси). Бу барқарор тараққиёт масалалари бўйича олий ўқув юртлари педагоглари учун тренинг материалларини яратишга ҳисса қўшган;

мустақиллик йилларидаги экологик хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган трансформацион жараёнлар ҳақидаги илмий хулосалар Хоразм вилоятидаги ҳудудий дастурни амалга оширишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 30 мартдаги РФ-02/10-2102-сон маълумотномаси). Бу аҳоли орасида табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига йўналтирилган тарғибот-ташвиқотлар доирасида қўлланма ва тарқатма материалларини яратиш, телекўрсатувлар, давра суҳбатлари ва экологик акциялар ташкил этишга хизмат қилган;

тадқиқотда келтирилган сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш бўйича материаллардан «Хоразм вилоятида ер ва сувдан фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик қайта қуриш» мавзусидаги ЗЕФ/ЮНЕСКО халқаро илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида электрон маълумотлар базасини яратиш ҳамда илмий мақола ва қўлланмаларни чоп қилишда фойдаланилган. (ЗЕФ/ЮНЕСКО халқаро лойиҳаси миллий координаторининг 2011 йил 10 декабрдаги 372/2011-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудида аҳолининг турли қатламлари, хусуса, ёшларнинг экологик билимларини оширишга хизмат қилган;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича илмий хулоса­лардан KRASS Хоразм Агро-маслаҳат маркази томонидан иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда инновацияларни тақдим қилиш, қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда, хусусан,  БМТнинг «Орол фожиасидан зарар кўрган аҳоли турмуш тарзини яхшилаш» қўшма лойиҳаси доирасида амалий семинар-тренингларни ташкил этишда фойдаланилган. (KRASS марказининг 2016 йил 9 июндаги №38/2016-сон далолатномаси). Бу Қуйи Амударё ҳудудида аҳолининг турли қатламлари орасида эконовацияларни оммалаштиришга ҳисса қўшган.