OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Наркулов Сухроб Дусмуратовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 yan 2018

Наркулов Сухроб Дусмуратовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Наркулов Сухроб Дусмуратовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик даврида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши ва ижтимоий онгдаги ўзгаришлар», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Fal15.

Илмий маслаҳатчи: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.

Расмий оппонентлар: Отамуродов Саъдулла Отамуродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Давронов Зиёдулла Давронович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг қонуниятлари ҳамда ижтимоий онгдаги ўзгаришларни очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши ва ижтимоий онг шакллари (миллий ҳамда этник онг) компонентларининг диалектик алоқадорлиги асосланган;

ижтимоий ва иқтисодий онгнинг моҳиятан ва функционал  боғлиқлиги субъектив ва объектив омилларнинг социокреатив, регулятив ҳамда аподиктив хусусиятлари орқали очиб берилган;

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши жараёнида субъектив омилнинг янги фаолият йўналишлари ҳамда умуминсоний ва демократик қадриятларни ифода этувчи янги маънавий қадриятлар тизимини юзага келиши ижтимоий онгда модернизация ва глобаллашувга асосланган янги дунёқараш тизимини шаклланишига олиб келиши фалсафий жиҳатдан асосланган;

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида ижтимоий онгнинг нисбий мустақиллик характери ва ижтимоий воқеликка фаол акс таъсир эта олиш ҳамда ворисийлик хусусиятлари очиб берилган;

интеграция жараёнлари, модернизация натижасида Ўзбекистонда инновацион онг ва унинг креатив хусусиятлари шаклланганлиги илмий асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мустақиллик даврида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши ва ижтимоий онгдаги ўзгаришлар тадқиқоти натижаси асосида:

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши ва ижтимоий онг шакллари (миллий ҳамда этник онг) компонентларининг диалектик алоқадорлиги хусусидаги таклифлардан «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилган тадбирларда фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2017 йил 25 декабрдаги 02-02/1108-сон маълумотномаси). Бу фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида ижтимоий онгдаги трансформация жараёнларини тўғри англаш, ёшларда миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат ҳиссини ривожлантириш ҳамда инновацион онгнинг креатив хусусиятларини шакллантириш имконини берган;

ижтимоий ва иқтисодий онгнинг моҳиятан ва функционал  боғлиқлиги, субъектив ва объектив омилларнинг социокреатив, регулятив ҳамда аподиктив хусусиятлари, интеграция жараёнлари, модернизация натижасида Ўзбекистонда инновацион онг ва унинг креатив хусусиятларини шакллантиришга оид таклиф-тавсиялардан Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан ўтказилган «Маънавий баркамоллик шартлари», «Тинчлик ва осойишталик учун курашмоқ керак», «Ёшлар тинчлик истайди», «Оила бахти – жамият мустаҳкамлиги гарови» мавзуларидаги тадбирларда фойдаланилган (Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2017 йил 21 июлдаги 260-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ёшларимиз қалбида миллий онг ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлашга, онгли яшаш, ўз фикрига эга бўлиш, маънавий тажовузларга қарши тура олиш кўникмасини шакллантиришга, шунингдек, маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган, жамият аъзоларининг мафкуравий иммунитетини юксалтиришга қаратилган самарали усул-услубларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши жараёнида субъектив омилнинг янги фаолият йўналишлари, умуминсоний ва демократик қадриятларни ифода этувчи янги маънавий қадриятлар ҳамда ижтимоий онгда  модернизация  ва глобаллашувга асосланган янги дунёқараш тизимини шакллантиришга оид таклифлардан Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбирларда ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали давлат унитар корхонаси «Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар» муҳарририятининг «Миллат ва маънавият» эшиттириши сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг 2017 йил 22 декабрдаги 105/1-сон, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 18 сентябрдаги O‘z/R.-77-сон маълумотномалари). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий, диний анъаналар ва урф-одатларни ривожлантириш, фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнида ижтимоий онгдаги ўзгаришларни тўғри англаш имконини берган;

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида ижтимоий онгнинг нисбий мустақиллик характери ва ижтимоий воқеликка фаол акс таъсир эта олиш ҳамда ворисийлик хусусиятлари борасидаги таклиф ва тавсиялардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан «Аҳолининг кайфиятига таъсир этувчи омиллар» мавзусидаги тадбирда ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Тошкент» телерадиоканали давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланган «Кўзгудаги биз», «Выборы – зеркало демократии», «Пойтахт-интервью» кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2017 йил 15 сентябрдаги 11/213-сон, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Тошкент» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2016 йил 19 декабрдаги 01-16-725-сон маълумотномалари). Бу фуқаролик жамиятини ривожлантириш, миллий онгни юксалтириш, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳолининг осойишта ва обод турмушини таъминлашга, шунингдек, фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида умуминсоний ва демократик қадриятларни ифода этувчи янги маънавий қадриятлар тизимини юзага келишини чуқур мониторинг қилишга хизмат қилган.