OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Турекулова Жулдыз Елтаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 yan 2018

Турекулова Жулдыз Елтаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Турекулова Жулдыз Елтаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сувайш каналининг Миср ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва халқаро мавқеига таъсири (ХІХ–ХХ аср ўрталари)», 07.00.03–Жаҳон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2017.2.PhD/Tar107.

Илмий раҳбар: Баходиров Роиқ Мажидович, фалсафа фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, DSc.27.06.2017.Tar.44.01.

Расмий оппонентлар: Фармонов Рахмон Фармонович, тарих фанлари доктори, профессор; Азимов Комил Сарварович, тарих фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Сувайш каналининг Миср ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда унинг халқаро муносабатлар тизимидаги ўрнининг ўзгаришига таъсирини асослаб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Сувайш канали барпо этилишидан олдин XIX асрда Миср ривожланишидаги муҳим соҳаларда амалга оширилган ислоҳотларга баҳо берилган;

Сувайш каналининг қурилиши бўйича Европа оммавий ахборот воситаларидаги тарғиботнинг ҳал қилувчи таъсири, натижада қурилиш сиёсий-мафкуравий тренд шаклига айлангани исботланган;

Сувайш каналининг барпо этилиши натижасида Мисрдаги йирик шаҳарлар (Порт-Саид, Исмоилия, Порт-Фуад, Ал-Қантара, Сувайш, Порт-Тавфиқ)нинг ривожланиш муаммолари аниқланган;

жаҳон сиёсатида Мисрнинг тубдан янги роль ўйнашига таъсир қилган Сувайш канали муҳим геосиёсий омил сифатида далилланган;

Сувайш каналининг Миср ижтимоий-иқтисодий ривожланишига савдо-иқтисодий, модернизацион, урбанистик салоҳият сифатида ижобий таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сувайш каналининг Миср ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва халқаро мавқеига таъсири (ХІХ–ХХ аср ўрталари) тадқиқоти натжаси асосида:

«Миср янги замонда» деб номланган муаллифлик ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси Фан ва таълим вазирлигининг, 2016 йил 5 февралдаги 1-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма «Миср янги ва энг янги замонда», «Жаҳон тарихи» фанлари бўйича билимларни чуқурлаштиришга хизмат қилган.

ХІХ аср – ХХ аср ўрталарида Мисрдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар хусусиятлари ФА-А3-Г047-рақамли «Марказий Осиёнинг хорижий Шарқ мамлакатлари билан ўзаро муносабатлари (XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихи)» (2009–2011) грант ҳисоботларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 29 ноябрдаги 3/1255-2540-сон маълумотномаси). Тадқиқот Марказий Осиё давлатлари ва Миср ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади;

минтақадаги транспорт коммуникацияларини ривожлантириш муаммолари бўйича натижалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг И1-ФА-О-64952-рақамли «Ўммон Султонлиги: тарих, маданият, иқтисодиёт, ташқи сиёсат» (2015) инновацион лойиҳасида ҳамда Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Қатар – Ўммон транспорт йўлининг иқтисодий ва интеграцион салоҳиятини самарали амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 29 ноябрдаги 3/1255-2540-сон маълумотномаси). Натижада Сувайш канали транспорт-коммуникация тармоғининг янги глобал иқтисодий маконнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бирига айлангани очиб берилган;

тадқиқот натижалари Б-ІІ-08-13-рақамли «Сиёсий модернизация Қозоғистон Республикасининг мустаҳкам ривожланиши шарти сифатида» давлат бюджети мавзуси бўйича бажарилган илмий-таҳлилий ҳисоботни тайёрлашда акс эттирилган (Қозоғистон Республикаси Фан ва таълим вазирлигининг 2016 йил 16 ноябрдаги маълумотномаси). Объектив баҳолаш ва амалий натижалар Каспий ва Азов денгизларини бирлаштирувчи «Евросиё» канали қурилиши лойиҳасини ҳар томонлама таҳлил қилиш имкониятини яратган.