OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хожиматов Махсадбек Муйдиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 yan 2018

Хожиматов Махсадбек Муйдиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хожиматов Махсадбек Муйдиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ферроцен ва метилолмочевина ҳосилалари синтези ҳамда уларни синфлаш», 02.00.09–Товарлар кимёси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/K37.

Илмий раҳбар: Асқаров Иброхим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.

Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович, техника фанлари доктори, профессор; Исақов Мухаммаджон Юнусович, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ферроцен ва метилолмочевина, метилолтиомочевина ҳосилалари асосида янги бирикмалар синтез қилиш, уларни ичида биостимулятор хоссасига эга бўлганларини аниқлаш, янги биостимуляторлар учун кимёвий таркиби асосида халқаро код рақамларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ферроцен ва метилолмочевина ҳамда уларнинг ҳосилалари асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез қилинган;

п-ферроценилфенол, м-ферроценилбензой кислотасини метилолмочевина, метилендимочевина билан ҳосилалари диазотирлаш реакцияси натижасида турли хил эритувчиларда ҳосил бўлиши аниқланган;

таркибида ферроцен ва метилолмочевина ҳосилалари сақловчи биологик фаол моддаларнинг кимёвий таркиби ва физикавий хоссалари аниқланган;

синтез қилинган бирикмаларнинг биологик фаоллигини чигитнинг униб чиқиши, ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига ижобий таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ферроцен ва метилолмочевина асосида синтез қилинган биологик фаол моддаларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ферроцен ва метилолмочевина асосида синтез қилинган «АДУМАХ» биостимуляторини қўллаш технологияси 2012–2016 йиллар давомида Андижон ва Фарғона вилоятларидаги жами 100 гектар ғўза майдонларига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 декабрдаги 07/23-1126-сон маълумотномаси). Натижада биостимулятор билан ишлов берилган ғўза майдонларидан гектаридан қўшимча 3-5 ц ҳосил олиш имконини берган;

ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича ферроцен ва унинг ҳосилалари учун 2942 00 000 1, азот тутувчи ферроцен ҳосилалари учун 2942 00 000 2 код рақамлари ишлаб чиқилган ва Давлат божхона қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 6 январдаги 1/16-8-сон маълумотномаси). Натижада таркибида ферроцен ва азот сақловчи биологик фаол бирикмаларни кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган.