OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Кхера Акшейнинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 yan 2018

Кхера Акшейнинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Кхера Акшейнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пролифератив диабетик ретинопатия ва катарактали беморларни даволашда витреал жарроҳлик усулини такомиллаштириш  (прогностик жиҳатлари)», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Tib157.

Илмий раҳбар: Бахритдинова Фазилат Арифовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12. 2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Diana Cormos, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилов Халиджон Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Siloam» офтальмологик клиникаси, Сеул (Жанубий Корея)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пролифератив диабетик ретинопатияси бўлган кўзларда витреоретинал жарроҳликнинг тузилмали-функционал натижаларига дастлабки тўр парда лазерокоагуляциясининг таъсирларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

витреоретинал аралашув давригача олдиндан лазерокоагуляция қилиниши  кўриш фаолиятининг сақланишига ва пролифератив диабетик ретинопатиянинг салбий асоратлари сонини қисқаришига олиб келиши асосланган;

лазерокоагуляциядан сўнг кўзнинг нисбий стабил ҳолати, шишасимон тананинг силикон мойи билан тампонадасини камайиши исботланган;

кўз ичи босимини меъёрий сақланишига ёрдам берувчи омиллар бўлиб, тўр парданинг олдиндан лазерокоагуляция қилиниши ва шишасимон тананинг тампонадаланмаганлиги бир-биридан мустақил тарзда ҳисобланиши исботланган;

пролифератив диабетик ретинопатиянинг эрта босқичларидаги тўр парданинг лазерокоагуляцияси натижасида беморларни даволаш самарадорлигини ошиши, соғлиқни сақлаш  амалиётида муҳим аҳамият касб этиши исботланган;

фонли ёки катарактанинг қўшма жарроҳлик амалиётлари (ФЭК+ИОЛ), пролифератив диабетик ретинопатияда витреоретинал жарроҳликнинг тузилмавий ва функционал натижаларига таъсир кўрсатмаслиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Пролифератив диабетик ретинопатия ва катарактаси бўлган беморларни даволашда витреоретинал жарроҳлик усулининг самарадорлигини  мукамаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ҳиндистоннинг Амритсар Штатининг «SB Dr. Sohan Singh Eye Hospital», «Самарқанд тиббиёт институтининг кўз касалликлари шифохонаси» ва Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи ва учинчи клиникаларининг амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 8 ноябрдаги 8н-м/347-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этилиши пролифератив диабетик ретинопатиянинг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини камайтиришга қаратилган витреоретинал жарроҳлик амалиёти эканлиги билан изоҳланади.