OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мун Татьяна Олеговнанинг фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 yan 2018

Мун Татьяна Олеговнанинг фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мун Татьяна Олеговнанинг

фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги миллий тиш имплантати конструкциясини яратиш ва қўлланилишини экспериментал асослаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2. PhD/Tib218.

Илмий раҳбар: Хабилов Нигмон Лукманович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12. 2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Hee-Jin Kim, профессор (Ёнсей университети, Жанубий Корея); Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;

Етакчи ташкилот: Уппсала университети (Швеция).

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги миллий тиш имплантати конструкциясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ВТ - 1.00 белгили титандан ясалган «Implant.uz» миллий тиш имплантати суяк атрофи биомослигини оптималлаштиришга қаратилган суяк ички қисмини ўзига хос конструкциясига эга тиш имплантати ишлаб чиқилган;

тиш қатори нуқсонларида «Implant.uz» тиш имплантати  тиш қаторлари нуқсонларини тўлдириш тажрибада ва имплантат суяк чегарасидаги ижобий остеоинтеграция динамикаси  асосланган;

ишлаб чиқилган тиш имплантатини тиббий биологик хавфсизлиги тажрибада исботланган, ушбу конструкциянинг герметиклиги ҳамда тажриба остидаги ҳайвонларнинг организмига токсик, қўзғатувчи, аллергик таъсир этиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Миллий тиш имплантатларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Тиш имплантати» фойдали моделига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан патент олинган (FAP 00819,2013). Тажрибавий морфологик изланишлар ишлаб чиқилган тиш имплантати юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги билан тавсифланган.

илк бор ишлаб чиқилган муҳандис-конструкторлик хужжатларига асосан  «Implant.uz» тиш имплантати тажриба наъмунаси ишлаб чиқилди. ГОСТ 2.001-90 бўйича ECKD стандартлар мажмуасининг конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва юритиш қоидаларига мос. 

қисман ва тўлиқ адентияли беморларни даволаш сифатини яхшилаш мақсадида миллий тиш имплантати конструкцияси ва уни экспериментал асослаш бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига Тошкент давлат стоматология институтининг юз-жағ жарроҳлиги илмий–тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар 2-, 4- ва 5-сон стоматология поликлиникалари амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 18 октябрдаги 8н-д/34-сон маълумотномаси). Миллий инновацион технология республика стоматологик хизматининг тиш имплантатлари чет эл аналогларига бўлган заруриятни камайтириб, ушбу беморлар қатламини даволаш харажатларини 2–2,5 баробар камайтириш имконини берган.