OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алимова Доно Миржамоловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 yan 2018

Алимова Доно Миржамоловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алимова Доно Миржамоловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қайталанувчи афтоз стоматитни озон қўллаган ҳолда даволашнингсамарадорлигини ошириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib217.

Илмий маслаҳатчи: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12. 2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Min Suk Heo, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Орегона университети (АҚШ).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қайталанувчи афтоз стоматитни озонтерапия асосида даволаш тартибини ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

турли оғирликдаги қайталанувчи афтоз стоматитда оғиз бўшлиғи ва қон зардобидаги липидларнинг перикисли оксидланиши ҳамда антиоксидант тизими компонентлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги кўп омилли комплекс таҳлилини ўтказиш орқали даволаш тартибига ижобий таъсири исботланган;

қайталанувчи афтоз стоматитни комплекс даволашда маҳаллий ва тизимли озонтерапиянинг киритилиши ҚАС эрозив-ярали зарарланган соҳаларда қон оқими модуляциясининг фаол механизмлари ошиши ва пассив механизмларининг пасайишига, микроциркуляциянинг яхшиланиши оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати репаратив жараёнларининг тезлашишига олиб келиши исботланган;

қайталанувчи афтоз стоматитни комплекс озонотерапия ёрдамида оғиз бўшлиғи ва ичак микробиоценозининг меъёрлашишига ҳамда даволашнинг ремиссия даврини узайтиришига ҳамда узоқ муддатли даво натижаларининг самарадорлигини оширишга асосланган;

озонтерапия қўлланиши туфайли оғиз бўшлиғи носпецифик омилларининг кучайиши, нейтрофил лейкоцитлар фагоцитар фаоллигининг ошиши, лизоцим фаоллиги ва sIgA концентрацияси ошиши билан намоён бўлиши исботланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қайталанувчи афтоз стоматитни озон қўллаган ҳолда даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:

«Қайталанувчи афтоз стоматитни комплекс даволашда тиббий озон қўлланиши» услубий қўлланмаси соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги 8н-д\79-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма қайталанувчи афтоз стоматит касаллиги сабабларини эрта ташхислаш, аниқлаш ва касалликни даволашда озон тепариядан фойдаланиш ва касалликни қайталаниши ҳолатларини камаяйишига имкон берган;

қайталанувчи афтоз стоматитни озон қўллаган ҳолда даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг терапевтик стоматология бўлимига, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси ҳамда Тошкент шаҳар стоматологик поликлиникаларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 8н-з\52-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши натижасида аҳолининг турли қатламлари орасида қайталанувчи афтоз стоматитни даволаш муддатларини 2-3 кунга камайиши ва касалликни қайталаниш жараёнлари 0,74 ҳолатни ташкил қилиб, касалликнинг бартараф этилиши 2 ой 26 кунга узайган.