OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Калонов Мухиддин Бахритдиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 dek 2017

Калонов Мухиддин Бахритдиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Калонов Мухиддин Бахритдиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автомобиль транспорти корхоналарида ҳаражатлар ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt161.

Илмий раҳбар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Акрам Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамадияров Дилшод Уралович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитасининг Солиқ Академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобиль транспорти корхоналарида ҳаражатлар ҳисобини такомиллаштириш юзасидан илмий, услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

автомобиль транспорти корхоналарида ёнилғидан самарали фойдаланиш,  сақланаётган ва ишлаб чиқаришга берилган ёқилғи назорати ҳамда ҳисобини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;

омбордаги, ҳайдовчилар жавобгарлигидаги ёқилғи сарфи бўйича камомадларни тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш усуллари, автомобиль транспорти корхоналарида сақланаётган ёқилғи бўйича ҳисоб юритишни такомиллаштириш мақсадида ҳисоб юритиш тизими таклиф этилган;

хизматлар таннархини пасайтириш ва ҳисобни тўғри ташкил этиш мақсадида автомобиль шиналари ва аккумуляторларни ҳисобдан чиқариш тартибини ишлаб чиқилган ва амалиётга фойдаланиш учун тавсия этилган;

автомобиль транспорти корхоналарида асосий воситаларни гуруҳлаш ва уларга эскириш ҳисоблаш усуллари  бўйича  тавсия ишлаб чиқилган, жумладан йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган автомобиллар учун ишлаб чиқариш усулида амортизация ҳисоблаш тартиби ишлаб чиқилган;

автомобиль транспорти корхоналарида ҳаракатдаги таркибнинг амортизация нормаси амалиётдаги билан тўғри келмаслиги, автомобилларнинг айримларига солиқ кодексининг 144-моддасида амортизация нормаси белгиланмаганлиги сабабли, муаммо чиқаётганлиги асосланиб, солиқ кодексига амортизация нормалари бўйича таклифлар берилган;

автомобиль транспорти корхоналарида кўрсатилган хизматлар таннархини аниқлашдаги калькуляция моддаларига “қайтарилган чиқиндилар” моддасини киритиш ва унинг қийматини ишлаб чиқариш харажатларидан чегириш асосида кўрсатилган хизматлар таннархини камайтириш усули бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

автомобиль транспорти корхоналарида омборида ва ҳайдовчилар жавобгарлигида бўлган ёқилғи сарфидан келиб чиқиб, ўрганишлар асосида табиий камайиш нормаси таклиф этилган;

автомобиль турлари бўйича шиналарнинг босиб ўтган меъёри миқдорига тўғри келадиган эскириш қиймати асосида ҳисобдан чиқариш усули таклиф этилган;

автомобиль транспорти соҳасида асосий воситалардан унумли фойдаланиш мақсадида уларни “фаол асосий воситалар” ҳамда “нофаол асосий воситалар”га гуруҳлаш таклиф этилган;

автомобиль транспорти соҳаси хизматлари бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини калькуляция моддалари бўйича гуруҳлаш асосида таннархини аниқлаш тартиби тавсия этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

автомобиль транспорти корхоналарида харажатлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

автомобиль транспорти корхоналарида ёқилғидан самарали фойдаланиш,  сақланаётган ва ишлаб чиқаришга берилган ёқилғи назорати ҳамда ҳисобини такомиллаштириш, автомобиль транспорти корхоналарида сақланаётган ҳамда ҳайдовчилар жавобгарлигидаги ёқилғи сарфи бўйича камомадларни тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш усуллари таклифи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги сохасидаги автотранспорт корхоналари ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2017 йил 12 июлдаги 24-сон баённомаси ҳамда 2017 йил 13 июлдаги 3/2594-сон далолатномаси асосида). Бунинг натижасида амалиётда қўлланилган ва тармоқ корхоналарида ҳисоб ишларида чалкашликлар бартараф этилиб, 5,3 фоиз иқтисодий самарадорликка эришилган;

тармоқда автошиналаридан фойдаланишни такомиллаштириш, аккумуляторни ҳисобдан чиқариш ва таннархдан чегириш тартиби Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги сохасидаги автотранспорт корхоналари ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2017 йил 12 июлдаги 24-сон баённомаси ҳамда 2017 йил 13 июлдаги 3/2594-сон далолатномаси асосида). Мазкур таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида, хизматлар таннархи пасайтирилиши 2,6 фоизни ташкил этган;

автомобиль транспорти корхоналарида курсатилган хизматлар таннархини аниклашдаги калькуляция моддаларига “қайтарилган чиқиндилар” моддасини киритиш ва унинг кийматини ишлаб чикариш харажатларидан чегириш асосида курсатилган хизматлар таннархини пасайтириш усули буйича таклифлар ишлаб чикилиб Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги сохасидаги автотранспорт корхоналари ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2017 йил 12 июлдаги 24-сон баённомаси ҳамда 2017 йил 13 июлдаги 3/2594-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида хизматлар таннархи пасайиши ва корхона даромади ошиши ҳисобига мотор мойига кетадиган харажатларни 4,2 фоизга тежаб қолинган;

автомобиль транспорти корхоналарида асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш тартиби, амортизация нормаси таклиф этилган. Ушбу таклифлар ишлаб чикилиб Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги сохасидаги автотранспорт корхоналари ва ташкилотлари фаолиятига жорий килинган (Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2017 йил 12 июлдаги 24-сон баённомаси ҳамда 2017 йил 13 июлдаги 3/2594-сон маълумотномаси) Бунинг натижасида 2,6 фоиз иқтисодий самарадорликка эришилган;

автотранспорт хизматлари бўйича ишлаб чиқариш харажатларини калькуляция моддалари бўйича гуруҳлаш ва таннархини аниқлашга доир тавсиялар хамда юк ва йўловчи ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи автотранспорт корхоналарида ёқилғи ҳисобини такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги  тизимидаги айрим тармок корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий килинган (Молия Вазиликнинг 2017 йил 11-сентябрдаги 38-сонли мажлис баёни ҳамда 12 сентябрдаги  ЁТ 17-02-35/493-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 3,2 фоиз иқтисодий самарадорликка эришилган.