OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Исраилова Махсуда Ниғматуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 dek 2017

Исраилова Махсуда Ниғматуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Исраилова Махсуда Ниғматуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лотин тилини ўқитиш жараёнида тиббиёт олий таълим муассасаси талабаларини интеллектуал-маданий ривожлантиришнинг дидактик асосларини такомиллаштириш», 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (лотин тили).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped22.

Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.27.06.2017.Ped.27.01.

Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар педагогика фанлари доктори, профессор; Тошхонов Мухаммадали Турдалиевич педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий таълим муассасаси талабаларини лотин тилини ўқитишда интеллектуал-маданий ривожлантиришнинг дидактик асосларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

лотин тилини ўқитишнинг методик таъминоти концентризм тамойили бўйича интеллектуал-маданий ривожлантириш параметр ва индикаторларни аниқлаштириш, баҳолаш мезонларини белгилаш, функционал омилларни тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;

лингвомаданий материалларни лойиҳалаштиришнинг дидактик тизими лотин тилини ўзлаштиришнинг лексик, терминологик ва афористик даражалари бўйича ишлаб чиқилган;

лотин тилини ўқитишнинг контекстли-концептуал технологияси талабаларни интеллектуал-маданий ривожлантиришнинг мантиқий, абстракт, ижодий фикрлаш ҳамда прагматик компонентлари асосида аниқлаш-тирилган;

лотин тилидаги ўзлаштирма, архаик сўз ва неологизмларни ўргатиш тизими лингвомаданий парадигма асосида когнитив тилшуносликнинг герменевтик ва витоген технологиялари бўйича такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Лотин тилини ўқитишда талабаларни интеллектуал-маданий ривожлантиришнинг дидактик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

талабаларни интеллектуал-маданий ривожлантиришнинг мантиқий, абстракт, ижодий фикрлаш ҳамда прагматик компонентларини аниқлаштириш асосида лотин тилини ўрганишнинг субъект-объект (умумий интеллектга доир) ва субъект-субъект (ижтимоий интеллектга оид) тизими “Лотин тили ва тиббий фармацевтик терминология асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (2016 йил 22 январдаги 26-119-сон гувоҳномаси). Мазкур ўқув қўлланма тиббиёт олий таълим муассасаларида мутахассислик фанларини ўзлаштириш, анатомик атамаларни таржима қилиш ва тушуниш, беморларга клиник ташхисни тўғри қўйиш, рецептларда фармацевтик терминларни грамматик ва орфографик жиҳатдан тўғри ёзишга хизмат қилган;

талабаларни антик давр цивилизациясини муваффақиятли ўзлаштириш, ахлоқий, эстетик ва миллий қадриятларни чуқур ўзлаштириш орқали ҳаётга, бўлажак касбга онгли муносабатни, масъулият ҳиссини ошириш, тил ва нутқ шаклларини таҳлил этиш компетентлигини ривожлантиришнинг лингвопедагогик мезонлари, талабаларни мустақил интеллектуал-билиш, маданиятшуносликка доир фаолиятга жалб этиш ҳамда назариянинг амалиёт билан ўзаро алоқадорлигини таъминлаш  асосида талабаларни интеллектуал-маданий ривожлантиришга йўналтирилган концепт тизими ҳақидаги илмий хулосалардан “ОТ-Ф1-36. Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” мавзуидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 89-03-3231-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида талабаларни интеллектуал-маданий ривожлантиришнинг дидактик тизими ишлаб чиқилган;

талабаларни интеллектуал-маданий ривожлантиришнинг дидактик тизимини моделлаштириш асосида лотин тилини ўқитишнинг самарали технологиялари “ИТД-4-122 – Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 89-03-3231-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида талабаларни интеллектуал-маданий ривожланганлик даражасини ташхис этишнинг электрон-дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;

лотин тилини ўқитишда талабалар анатомик билим асослари, клиник ташхис қўйишни тўғри ўрганиши ва рецептни тўғри ёзиш тўғрисидаги тасаввурга эга бўлишида фармацевтик терминларни ўрганишда фойдаланилган (Лотин-рус-инглиз-ўзбек тиббий атамалар луғати. – Т., 2017.). Мазкур луғат лотин, рус, инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббий атамаларнинг маъносини тўғри англаш, тиббий терминология тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтиришга хизмат қилган.