OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юсупалиева Гулнора Акмаловнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
 
26 dek 2017

Юсупалиева Гулнора Акмаловнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

Юсупалиева Гулнора Акмаловнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали вирусли гепатитларни клиник-эхографик диагностикаси», 14.00.09–Педиатрия, 14.00.19–Клиник радиология.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам: B2017.4.DSc/Tib260.

Илмий маслаҳатчилар: Иноятова Флора Ильясовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Фазилов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Туйчиев Лазиз Надырович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Зафар Рахматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Россия дипломдан  кейинги тиббий таълим академияси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: беморларникомплекс диагностика тизимида ультратовушли текширувларнинг замонавий технологияларини қўллаш орқали болалардасурункали вирусли гепатитларни ташхислашни такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сурункали вирусли гепатит билан касалланган болаларда жигардаги патологик жараённинг фаоллик даражасини белгиловчи аниқ илмий асосланган клиник-лаборатор ва эхографик паралеллари аниқланган;

жигардаги патологик жараён фаоллиги даражасини инобатга олган ҳолда жигар ва талоқнинг юқори частотали кулранг шкалали текшируви, допплерография, 3D/4D эхография, мултислайс эхогепатография ва эластография  қўлланиладиган  босқичли эхография ўтказиш  технологияси такомиллаштирилган;

СВГ кечишининг фаоллик даражасини акс эттирувчи ва портал гипертензиянинг эрта босқичларини аниқлашга имкон берувчи жигар ва талоқ томирларидаги қон оқимининг сифатий ва миқдорий допплерометрик кўрсаткичлари аниқланган;

сурункали вирусли гепатит билан касалланган болаларда касалликни фаоллик даражасига боғлиқ равишда  жигар паренхимаси эластиклиги ва фиброз даражасини миқдорий ва сифатий баҳолашга имкон берувчи усул ишлаб чиқилган;

фаоллик даражаси турлича бўлган СВГни эрта аниқлаш ва башоратлашда ҳар бир эхография усулининг (юқори частотали кулранг шкалали эхография, допплерография, 3D/4D эхография, мултислайс эхогепатография ва эластография) имкониятлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда комплекс  текширувларнинг замонавий технологияларини қўллаш орқали сурункали вирусли гепатитларни ташхислашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишлаб чиқилган "Болалардаги сурункали вирусли гепатитларнинг фаоллик даражасини аниқлаш усули" бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 05469, 26.09.2017й.). Таклиф этилган усулнинг жорий этилиши болаларда кечувчи СВГни эрта ташхислаш ва фаоллик даражасини аниқлаш имконини берган;

“Болаларда сурункали вирус гепатитларни комплекс эхографик текширувларини қўллаш” мавзусидаги услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 8н-д/61-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган ва болаларда СВГни ташхислаш информативлигини оширишга йўналтирилган бўлиб, диагностика ва даволаш сифатини янада ошириш имконини берган;

В, С, D сурункали вирусли гепатитлар билан оғриган беморлар даволанадиган Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази амалий фаолиятига, жумладан Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига, Тошкент вилояти Зангиота тумани Марказий кўптармоқли поликлиникасига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 8-9-3/1562-сон маълумотномаси). Ушбу касаллик бўлган болаларда текширув натижаларининг жорий қилиниши ташхислашнинг, бемор боланинг жароҳатланиши билан боғлиқ бўлган, кўп маблағ талаб қиладиган (МРТ, КТ), юқори ионловчи (КТ) ва биопсиянинг инвазив усулларига бўлган  харажатларни қисқартиришга имкон берган.