OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Азимова Нодира Шойим қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
22 dek 2017

Азимова Нодира Шойим қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Азимова Нодира Шойим қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Целлюлозали хомашёларни Тrichoderma harzianum мицелиал замбуруғи ёрдамида микробиологик қайта ишлаш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/B1.

Илмий раҳбар: Хамидова Хуршеда Муминовна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.38.01.

Расмий оппонентлар: Ташмухамедова Шохиста Собировна, биология фанлари доктори; Хашимова Нигора Рустамовна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадицеллюлаза комплекси ва ксиланаза ферментларини ҳосил қилувчи янги фаол маҳаллий микромицет штаммларини ажратиб олиш, чорвачилик учун биопрепарат яратиш мақсадида ўсимлик субстратларининг биоконверсиясини амалга оширувчи самарали штаммни танлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ажратиб олинган микроорганизмлар орасидан скрининг натижасида янги, тез ўсувчи, культурал суюқлигида кенг спектрда фаол целлюлаза ферментлари ва ксиланаза ҳосил қилувчи маҳаллий T. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми танлаб олинган ва идентификацияланган;

T. harzianum UzCF-28 замбуруғи ёрдамида целлюлозали субстратларнинг биоконверсияланиши ва уларни ўзлаштириладиган углеводлар, оқсил, аминокислоталар билан бойиши аниқланган;

T. harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлигидан молекуляр массалари 135 ва 75 кДа бўлган EG II ва EG III ферментлари ажратиб олинган ҳамда уларнинг физик-кимёвий хусусиятлари очиб берилган;

илк бор республикамизда тез ўсувчи маҳаллий T. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми асосида ўсимлик массаларини силослашда ва турли хил целлюлозали субстратларни бойитишда фойдаланиладиган «Трихостим» биопрепарати яратилган. Лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитларида тайёрланган силоснинг микробиологик, биокимёвий, органолептик кўрсаткичлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

T. harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлигидан чорва озуқасидаги ўсимлик қолдиқларининг ҳазм бўлишини оширувчи ва таркибини бойитувчи биопрепарат олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

целлюлаза ферментлари комплекси ва ксиланаза ҳосил қилувчи, ўсимлик қолдиқларини гидролизлаб, қандлар билан бойитувчи, оқсил ва аминокислоталар ҳосил қилувчи T. harzianum UzCF-28 мицелиал замбуруғ штамми учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти (20.05.2014 й. № IAP 04901) олинган. Натижада омухта ем препарати ва силос ачитқиси сифатида тавсия этиладиган «Трихостим» биопрепаратини яратиш имконини берган;

«Трихостим» биопрепарати Самарқанд вилояти Жомбой туманининг «Элатон балиқ чорва» ва Қашқадарё вилояти Касби тумани «Қурбонов Ражабпўлат Қурбонович» фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил октябрдаги 02/12-1244 сон маълумотномаси). Натижада «Трихостим» биопрепарати таъсирида чорва молларининг сут бериш миқдори 15-20% гача ортишига имкон берган.