OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Миржамолов Мехриддин Хайриддиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
20 dek 2017

Миржамолов Мехриддин Хайриддиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Миржамолов Мехриддин Хайриддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш», 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1. PhD/Ped85.

Илмий раҳбар: Cаламов Рахматилла Саламович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Усмонхўжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ҳамда амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг функционал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини ўрганиш асосида организм функцияларини қайта тиклашга қаратилган кластер дастурини ишлаб чиқишдан иборат.          

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда фитбол гимнастикаси, мувозанат сақлашни яхшиловчи, қадди-қоматни шакллантирувчи машқлар мажмуаси ишлаб чиқилган;

таянч-ҳаракат аппарати шикастланишларининг турли даражалари учун адаптив жисмоний тарбиянинг тиклашга қаратилган  кластер дастури ишлаб чиқилган;

кластер дастури асосида машғулот олиб боришнинг ойлик ва ҳафталик режа ишлаб чиқилган;

дастурда таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ўқувчиларнинг ҳаракатланиш имкониятлари асосида жисмоний сифатларини баҳолаш механизмлари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 

Ўзбекистонда жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш асосида:

ишлаб чиқилган кластер дастуридан Республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг таянч-ҳаракат аппарати (ТҲА) шикастланган ўқувчилар билан олиб бориладиган ўқув машғулот жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт далат қўмитасининг 2017 йил 20 декабрдаги  01-07-08-3931-сон маълумотномаси). Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ўқувчиларнинг ҳаракат имкониятларини ривожлантиришга имкон берган;

фитбол гимнастикаси, мувозанат сақлашни яхшиловчи, қадди-қоматни шакллантирувчи машқлар мажмуаси Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг таянч-ҳаракат аппарати шикастланган шуғулланувчилари ва Пауэрлифтинг федерацияси жисмоний имконияти чекланган ўқувчилар билан олиб бориладиган пауэрлифтинг машғулотларини олиб боришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт далат қўмитасининг 2017 йил 20 декабрдаги 01-07-08-3931-сон маълумотномаси). Натижада  тезкорлик сифати якуний натижалари 26%га, чаққонлик сифати 34.4%га, эгилувчанлик сифати 63.6%га, куч сифати 47.3% ўсишига эришилган.