OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тошева Дилдора Абдумаликовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
20 dek 2017

Тошева Дилдора Абдумаликовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тошева Дилдора Абдумаликовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зооним компонентли мақолларнинг лингвокультурологик хусусиятлари», 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil224.

Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  DSc.27.06.2017.Fil.19.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнингмақсади: зооним компонентли мақолларни лингвокультурология нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, семантикасини ёритиш,  халқ маданияти, қадриятлари,  урф-одат, анъаналари, ижтимоий муносабатларига доир концептларни аниқлаш,  тавсифлаш ва тасниф қилиш,  шу асосда зооним компонентли матнларнинг лингвистик қийматини белгилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

зоонимлар хилма-хиллигининг халқ маданий муҳити билан  белгиланиши аниқланган;

зоонимларнинг мақолларда тил ва маданият муносабатларини акс эттирувчи бирликлар сифатида маълумот бериши асосланган;

миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарнинг, ижтимоий муносабатларнинг  зооним компонентли мақолларда ифодаланиш  даражаси аниқланган;

зооним компонентли ўзбек мақолларининг семантик ва лингвокультурологик хусусиятлари очиб берилган, концептуал гуруҳлари аниқланган;

зооним компонентли мақолларда метафора, метонимия, синекдоха, вазифадошлик каби кўчим турларининг намоён бўлиши ва шу асосда таъсирчанликни таъминлаши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Зооним компонентли мақолларнинг лингвокультурологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:

поэтик матнда қўлланган халқ  мақоллари ва фраземалар билан боғлиқ ўринларни таҳлил қилишда, халқ достонларида қўлланган эпик от, туя, ит, бўри ва бошқа жониворлар образининг мифологик асослари масаласини ёритишда халқ мақолларидаги жониворлар билан алоқадор халқ ишончлари ҳамда улар тўғрисидаги тасаввурларнинг келиб чиқиш тарихига доир қарашлардан “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” фундаментал лойиҳасининг ўттиз тўртинчи (“Зулфизар” достонлар) жилдида берилган “Зулфизар” достони вариантларини нашрга тайёрлаш, матн юзасидан луғат тузиш ва илмий изоҳлар ёзишда тадқиқот натижаларидан фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 14 июлдаги ФТА-02-11/315-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши натижасида  илмий изоҳлар тузилган,  поэтик матнда қўлланган халқ мақоллари ва фраземалар билан боғлиқ ўринлар таҳлил қилинган;

Алишер Навоий ижодида кенг қўлланган ит, от тимсолларининг бадиий-эстетик аҳамияти ҳамда мазмунини ёритишда “Алишер Навоий образининг тасвир ва талқинларига бағишланган ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва нашр этиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 89-03-2994-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида “Таълим босқичларида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш” ўқув қўлланмаси янги илмий манба ва қарашлар билан бойиган.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалининг “Билимдон” интеллектуал танловида  бўри компонентли мақоллардаги тотемизм билан боғлиқ қарашлардан, “Биз учун муҳим”,  “Заковат” кўрсатувларида тилнинг тўплаш вазифаси,  мақолларнинг  миллий-маданий қарашларни акс эттиришдаги ўрни, шахс характери билан боғлиқ концептларни ёритишда туя, от, тулки, арслон  компонентли мақоллар таҳлилидан, зоонимларнинг шахс феъл-атворини таъсирчан ифодалашдаги аҳамиятини кўрсатишда қуш, балиқ, ит компонентли мақоллар изоҳидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалининг 2017 йил  29 ноябрдаги 02-13-2019-сон  маълумотномаси). Бу орқали ушбу кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, янги манбалар билан такомиллашган.