OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Гаибназаров Сунатилла Баходиржановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
20 dek 2017

Гаибназаров Сунатилла Баходиржановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Гаибназаров Сунатилла Баходиржановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё асосида юқори самарали барқарорлаштиргичларни ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т254.

Илмий раҳбар: Алиев Боходир Абдуганиевич, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахаб, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: гидролизланган полиакрилонитрил, лигносульфонат ва крахмални Фридель-Крафтс реакцияси асосида фосфорлаб бурғилаш эритмалари, гипс, бентонит ва дисперс системалар учун органик барқарорлаштиргичларни олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

полисахаридлар, полиоллар асосида олинган органик кимёвий барқарорлаштирувчиларнинг таркиби ва тузилиши аниқланган;

полисахаридлар, полиоллар, целлюлоза ва крахмал ҳосилалари асосида олинган барқарорлаштирувчи қўшимчаларни тупроқ, гипс системаларининг физик-механик хоссаларига таъсири исботланган;

гидролизланган полиакрилонитрил, крахмал ва лигнофосфонат асосида янги барқарорлаштиргичлар олиш технологияси ишлаб чиқилган;

яратилган барқарорлаштиргичлар асосида бурғилаш эритмаларини олишнинг такомиллаштирилган технологиялари ишлаб чиқилган;

барқарорлаштиргич ГСБ-2 асосида модификацияланган сувга, юқори ҳароратга чидамли гипсокартон ишлаб чиқариш технологияси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Гидролизланган полиакрилонитрил, крахмал ва лигнофосфонат асосида барқарорлаштиргичлар олиш ва уларни тупроқ, гипс аралашмаларида қўллаш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бурғилаш эритмаларининг реологик ва тиксотропик хоссаларини барқарорлаштириш учун яратилган барқарорлаштиргичлар «Ўзбурғунефтгаз» АЖ тизимидаги корхоналарга жорий қилинган («Ўзбурғунефтгаз» АЖнинг 2017 йил 8 ноябрдаги 11/с3-999-сон маълумотномаси). Натижада бурғилаш эритмаларининг реологик ва тиксотропик хоссаларини яхшилаш ва ишлаб чиқариш унумдорлигини ошриш имконини берган;

ГСБ-2 барқарорлаштиргичи «PURE SASH» МЧЖда гипс композициясини олиш учун ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Ўзбурғунефтгаз» АЖнинг 2017 йил 8 ноябрдаги 11/с3-999-сон маълумотномаси). Натижада технологик жараёнларни соддалаштириш, қўшимча сарфи-харажатларни камайтириш ва иқтисодий самарага олиб келиш имконини берган;

барқарорлаштиргичларни олиш технологияси саноат хавфсизлиги талаблари бўйича технологик регламентлари ишлаб чиқишга татбиқ қилинган («Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг 2017 йил 17 ноябрдаги 03/55-сон маълумотномаси). Натижада нефть ва газ конлари ҳудудларидаги ёнғин ва портлаш хавфини камайтиришга ҳамда атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга имкон яратган.