OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Қосимов Одилжон Шодиевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 dek 2017

Қосимов Одилжон Шодиевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Қосимов Одилжон Шодиевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистондаги бруцеллёз ўчоқларида ажратилган қўзғатувчиларнинг микробиологик, генетик таҳлили ва касалликнинг эпидемиологик мониторингини такомиллаштириш», 14.00.30–Эпидемиология ва 03.00.04–Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib114.

Илмий маслаҳатчи: Ахмедова Муборакхон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Миртазаев Амантурди, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаева Мамлакат Айнакуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қодирова Дилбар Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Вирусология илмий-текшириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: бруцеллёз қўзғатувчиларининг микробиологик, молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганиш ва касалликнинг эпидемиологик назорат тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бруцеллёз ўчоқларида ажратилган бруцеллаларни аниқлаш ва ташхислаш учун микробиологик, серологик ва генетик хусусиятларининг  солиштирма таҳлили натижалари асосида касаллик ўчоқларини эпидемиологик назорати такомиллаштирилган;

«Epi Info» version 3.3.2 компьютер технологиясидан фойдаланиш, бруцеллёз ўчоқларини бартараф этиш ва бруцеллёз бўйича эпидемиологик барқарорликни сақлаши исботланган;

ажратилган ва ўрганилган бруцелла штаммларидан мамлакатимиз учун хос бўлган стандарт штамм танлаб олинган, уни ҳудуд шароити учун эталон сифатида  фойдаланиш  лозимлиги исботланган;

юқиш хавфи  ва касалланиш кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудларда бруцеллёзнинг лаборатория ташхисотида бир-бирининг ўрнини боса олмайдиган, бир-бирини тўлдирувчи молекуляр-генетик, бактериологик, серологик усуллар мажмуасидан фойдаланиш асосланган;

бруцелла штаммларининг ДНКлари ва ДНК нусхаларига II синфга мансуб EcoR I ва Hind III рестрикция эндонуклеазаларининг таъсири  ўрганилган ва бруцелла штаммларининг рестрикцион картаси тузилган;

бруцеллёзнинг бирламчи ва иккиламчи сурункали шаклларини  даволашда маҳаллий Иммун-5, қўй-эчки ўчоқларидаги инфекция қўзғатувчиси манбаини нейтраллаш, «соғломлаштириш»да маҳаллий «Имнамак» озуқа қўшимчасидан фойдаланиш тартиби исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бруцеллёз инфекциясининг профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

 «Бруцеллёзнинг ташхисотида иммуноблотинг ва полимераза занжир реакцияси усулларидан фойдаланиш» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 8н-д/41-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма бруцеллёз қўзғатувчисини тезда аниқлаш ва аниқ ташхис қўйиш имконини берган;

«Бруцеллёзни фаол аниқлаш ишларини ташкиллаштириш» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилиб, соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 8н-д/41-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма юқиш хавфи ва касалланиш кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудларда бруцеллёз инфекцияси манбаларини ва беморларни фаол топиш, эпидемиологик барқарорликни сақлаш, касалликни ички мавжуд табиий ўчоқлари ҳисобига эпидемик тарқалиб кетишининг олдини олиш имконини берган;

бруцеллёзнинг эпидемиологик назорати, профилактикаси, бактериологик текширилувчиларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш вазирининг «Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида» ги 2015 йил 23 январдаги 37-сон буйруғининг 3-иловаси (Аҳоли ўртасида бруцеллёз касаллигининг олдини олиш чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида йўриқнома) асосида соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 8н-д/41-сон маълумотномаси). Мазкур буйруқ республикада бруцеллёзнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда эпидемиологик назоратни такомиллаштириш имконини берган;

бруцеллёзнинг ташхисоти бўйича олинган илмий  изланиш натижалари Соғлиқни сақлаш вазирининг «Бактериологик, вирусологик ва ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияларида ўтказиладиган лаборатория усулларини такомиллаштириш тўғрисида» ги  2015 йилнинг 1 майидаги 177-сон буйруғининг 12-иловаси (Бруцеллёз касаллигининг лаборатория ташхиси бўйича услубий кўрсатма) асосида  ўта хавфли юқумли касалликлар ва бактериологик лабораторияларга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 8н-д/41-сон маълумотномаси). Мазкур буйруқ ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияларида беморлардан олинган патологик намуналарнинг бруцеллёзга нисбатан текширув усулларини такомиллаштириш имконини берган;

бруцеллёзнинг лаборатория ташхисоти ва эпидемиологик назоратинитакомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази, Республика, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ДСЭНМларининг ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияларининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 4 октябрдаги 8н-3/22-сон маълумотномаси). Натижада бруцеллёз билан оғриган беморларга юқори сезгир, махсус, қўзғатувчини тўғридан-тўғри аниқлаш имконини берадиган усулдан фойдаланиш, ўз вақтида ташхис қўйиш, касалланиш ва юқиш хавфи юқори бўлган минтақалардаги одамларни бруцеллёзга фаол аниқлаш имконини яратган.